“Нурли йўл” давлат дастури доирасида мамлакатда олтита халқаро автойўлак ишга туширилади

“Нурли йўл” давлат дастури доирасида мамлакатда олтита халқаро автойўлак ишга туширилади

Қозоғистон йирик халқаро транзит-логистика хабига айланишга интилмоқда. Мамлакатда транспорт инфратузилмалари фаол ривожланяпти. “Нурли йўл” давлат дастури доирасида мамлакатда олтита халқаро автойўлак ишга туширилади. Хитойни Россия билан боғловчи Омск-Қапчағай, шунингдек, Самара-Чимкент ва Алмати-Хоргос йўллари шулар жумласидан. Бундан ташқари, давлат дастури доирасида Астана-Петропавловск йўлини Россия чегарасигача, Астрахань-Атирау-Ақтау йўлини Туркманистон чегарасигача узайтириш ҳам кўзда тутилган.

САЙРАНБЕК БАРМАҚОВ, ҚР ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ТАРАҚҚИЁТ ВАЗИРЛИГИ АВТОМОБИЛ ЙЎЛЛАРИ ҚЎМИТАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ:

– “Нурли йўл” дастури доирасидаги барча халқаро йўлаклар 2020 йилга бориб тўлақонли ишлай бошлайди. Ҳужжатда шундай кўзда тутилган. Биз ҳам тегишлича иш олиб боряпмиз. Баъзи участкаларда ишни тугатдик, бошқаларида якунланяпти. Транзит имконияти бир неча баравар ортади. Шунинг учун ҳам бу иш иқтисодиётимизга катта ёрдам бўлади, деб ҳисоблаймиз.

Айтиш керакки, “Нурли йўл” доирасида жорий йилда узунлиги тўрт минг беш юз километрдан ортиқ республика йўлларида қайта тузатиш ва таъмирлаш ишлари олиб бориляпти. Соҳага оид бошқармада бу Мустақиллик йилларидаги энг юксак кўрсаткич эканлиги таъкидланди.