Қозоғистон олимлари қозоқча нутқни автоматик тарзда аниқлаш технологиясини яратди

Қозоғистон олимлари қозоқча нутқни автоматик тарзда аниқлаш технологиясини яратди

Назарбоев университет қошидаги Ақлли тизимлар ва сунъий интеллект институти қозоқ тилини автоматик тарзда аниқлаш бўйича ноёб лойиҳани амалга оширмоқда. Мутахассислар фикрича, янги ишланма қозоқ тилини глобал рақамли майдонга олиб кириш имкониятини яратади. Лойиҳани рўёбга чиқариш учун олимлар икки мингдан зиёд қозоғистонлик овози ёзиб олди ва 300 соатли овозлар базасини яратишди.

«Авваллари етарлича маълумот базаси йўқлиги ишимизга тўғаноқ бўлаётган эди. Муаммони ҳал этиш учун мазкур лойиҳани бошладик. Биз очиқ кириш коди қўйилган ҳолда бу маълумотларни мамлакат иқтисодиёти ва жамиятига ижобий таъсир кўрсатиши мақсадида барча тадқиқотчилар ва рақамли тадбиркор ихтиёрига топширмоқдамиз», – дейди Назарбоев университет қошидаги Ақлли тизимлар ва сунъий интеллект институти директори, профессор Атакан Варол.

Таъкидлаш лозимки, янги технология алоҳида эҳтиёжларга эга шахсларга мўлжалланган овозли ва матнли дастурларда ҳам ишлатилади. Уни Назарбоев университет қошидаги Ақлли тизимлар ва сунъий интеллект институти  бир ёшга тўлган кун - 14 сентябрдан ишга туширишди.

 

Photo: assembly.kz


×