Нур-Султонда Марказий Осиё мамлакатлари стартапларини қўллаб-қувватлаш дастури ишга туширилди

Нур-Султонда Марказий Осиё мамлакатлари стартапларини қўллаб-қувватлаш дастури ишга туширилди

Пойтахтда Марказий Осиё мамлакатлари стартапларини қўллаб-қувватлаш дастури ишга туширилди. Минтақада технобизнесни ривожлантиришга қаратилган ноёб лойиҳанинг ташаббускори – Кремний водийси энг йирик преакселератори Founder Institute  Назарбоев Университети NURIS инновациявий кластери билан ҳамкорликда ишламоқда.

«Агар лойиҳангиз ҳали ғоя даражасида бўлса ва ишни нимадан бошлашни билмасангиз,  Nur-SultanVirtual 2020 Founder Institute онлайн дастури 3,5 ой давомида жаҳон бозорига чиқарилиши мумкин бўлган маҳсулот яратишга ёрдам беради ва айни вақтда катта шахсий тажриба орттирасиз. Бу дастур ўзининг технологик бизнесини яратишга тайёр тадбиркорлар учун мўлжалланган», дейди FounderInstitute преакселератори вакили,  NURIS бизнес-инкубатори раҳбари Анарбек Ўтеғулов.

Онлайн-дастур давомида иштирокчилар бизнесда катта муваффақиятларга эришиш билан бир вақтда уни ривожлантириш учун инвестицияларни ҳам жалб эта олади. Аввалроқ ушбу дастур иштирокчилари жами 950 миллион АҚШ  доллари миқёсида моддий кўмак олишга муваффақ бўлган. Бундан ташқари, дастур иштирокчиларига менторлар ёрдами ва Қозоғистон, Марказий Осиё ҳамда Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларидан 40 дан зиёд технологик тадбиркорлар жалб этилган. Иштирокчилар  инвестиция жалб эта олиши учун беғараз бизнес-ёрдам ҳамда венчур жамғармалари ёрдамига бепул уланади.

«Дастур якунлангач, Founder Institute Штаб-квартираси экспертлари ёрдамидан фойдаланиши ҳамда Founder Institute глобал тармоғи стартап асосчилари, раҳбарлари ҳамда инвесторлари билан мулоқот қила олади. Тармоқда 4300 дан зиёд тадбиркор ва дунёнинг 200 шаҳридан бўлган 14000 дан ортиқ ментор мавжуд», дейди Анарбек Ўтеғулов.

Шуни ҳам айтиш керакки, дастур доирасида бошловчи тадбиркорлар учун қатор бепул онлайн-тадбирлар ташкил қилинади. Уларда инвестор нуқтаи назаридан заиф нуқталарни аниқлаш, инвестицияларга буюртма бериш учун ҳужжатлар топшириш ва бошқа масалаларда маслаҳатлар берилади.

 

Фото: inbusiness.kz


×