KazRoboProject-2020: Қозоғистонлик ёш иҳтирочилар 60 дан ортиқ лойиҳа тақдим этишди

KazRoboProject-2020: Қозоғистонлик ёш иҳтирочилар 60 дан ортиқ лойиҳа тақдим этишди

4 йилдан буён «KazRoboProject» илмий-техник лойиҳалар танлови мамлакат минтақаларидан истеъдодли, изланувчан ёшларни қидирмоқда. Бу йил онлайн форматда ўтказилди. 90 дан ортиқ муаллиф 60 дан ортиқ лойиҳа тақдим этди, Улар ўз ихтироларини онлайн тарзда ҳимоя қиладилар. 

Жараён давомида иштирокчилар қурилмаларни лойиҳалаш, чизмаларни ўқиш, роботлар йиғиш ва ишлаб чиқилган моделларни дастурлаш асосларини ўрганадилар. Улар конструкторлар асосий таркибий қисмлари ва уларнинг функционал имкониятларини ўрганади. Шу билан бирга, ўз лойиҳаларини яратиш ва молиявий қисмига эътибор бериш қобилиятига ҳам эга бўладилар.

«Келажакда йигит-қизларимиз илмий, муҳандислик ва техник йўналишларга оид касбларни танлаб, Қозоғистонни иқтисодий ривожланишнинг янги босқичига олиб чиқишини орзу қиламиз», деди «ҚазРоботикс» Федерацияси президенти Айжан Жакеева.

Иштирокчилар иккита тоифада рақобатлашади: концепция ва прототип. Биринчиси – қурилманинг тузилиши, иккинчиси имкон қадар мукаммал ясалган модель. Бу эса лойиҳалар амалга оширилиши имкони борлигини англатади.   Ҳакамлар ҳайъати энг яхши ишларни сараламоқда. Биринчи Президент Жамғармаси матбуот хизмати хабар беришича, ғолиблар сентябрь ойида тақдирланади. 

 

Фото: lenta.inform.kz


×