Карантин – рақамли ўзгаришларни жадаллаштирмоқда. Ақлли технологиялар шаҳарларни ривожлантирмоқда

Карантин – рақамли ўзгаришларни жадаллаштирмоқда. Ақлли  технологиялар шаҳарларни ривожлантирмоқда

2020 йилда мамлакатда ақлли технологиялар ривожланиши учун катта туртки берилди. Экспертлар фикрича, сўнгги даврда рақамлаштиришга оид ташаббуслар анча жиддий қабул қилинмоқда. «Зерде» холдинги мутахассислари фикрича, шу кунларда Қозоғистонда 100 дан зиёд бундай лойиҳалар рўёбга чиқарилмоқда. Улар ҳаётнинг барча соҳаларини қамраб олади. Асосий эътибор давлат хизматларига қаратилган. Мутахассислар фикрича, бундай хизматларнинг барчаси рақамлаштирилиши лозим. Демак, тез кунларда кўплаб ташкилотлар онлайн ишлашга ўтади.

«Шаҳарлар рақамлаштириш аҳамиятини тушуна бошлади ва бу йўналишда фаол ишлай бошлади. Деярли ҳар куни давлат органлари вакиллари билан бу ҳақда мулоқот қиляпмиз. Ҳар бир ҳокимликда рақамлаштириш учун масъул ҳоким ўринбосари бор. Жорий йилдан бундай ташаббуслар жиддий қабул қилиняпти», деди «Зерде» миллий инфо-коммуникация холдинги бошқаруви раиси ўринбосари Аян Дюсебаев.

Шаҳарлар яшаш учун қулайлашиши лозим. Рақамлаштириш туфайли барча хизматлар осонлаштирилиши лозим.

«Транспортга оид онлайн-тўлов тизимларини жорий этиш, ер муносабатларини рақамлаштириш бўйича фаол иш олиб борилаяпти. Ер участкалари бериш, рўйхатдан ўтказилиши рақамли сервислар орқали амалга оширилади. Жорий йилда бу ишни 100 фоиз рақамлаштириш ниятидамиз», деди Аян Дюсебаев.

Қатор лойиҳалар шаҳарларда хавфсизликни таъминлашга қаратилган. Шу жумладан, қўшимча видеокузатув камералари ўрнатилмоқда. Улар йўлларни ҳам, жамоат жойларини ҳам қамраб олади. Умуман олганда, рақамли технологиялар 11 соҳага татбиқ этиляпти.

«Соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасида ҳам катта ишлар қилиняпти. Пандемия рақамлаштириш, масофадан ўқитиш соҳаларида катта ишлар қилиш кераклигини кўрсатди. Ҳозир таълим учун онлайн-майдончалар яратиш юзасидан иш олиб бориляпти», деди мутахассис.

 

Фото: bigdataschool.ru