Қозоғистонда EduTech Центр ва IT Альянс ташкил этилмоқчи

Қозоғистонда EduTech Центр ва IT Альянс ташкил этилмоқчи

Рақамли иқтисодиёт мутахассислар бўлишини талаб қилади. Фуқаролар рақобатбардошлиги – барча мамлакатлар учун жуда муҳим. Инсон капиталини самарали ривожлантириш жуда муҳим. Чунки у ҳар қандай ривожланишнинг бош омили.

«Инсон капиталини тараққий эттириш шунчаки давлат ташкилотлари ва таълим даргоҳлари вазифаси эмас. Бу нарса иқтисодиётнинг барча соҳалари – кичик бизнесдан тортиб йирик холдингларгача самарали ривожланиш гарови», деди «Астана» халқаро молия маркази етакчиси Қайрат Келимбетов Вазирлар маҳкамаси йиғилишида.

EdTech, HR-tech, talent-tech – тўртинчи саноат иқилоби янги сўзларни уруфга киритди. БААда ташкил этилган «One Million Arab Coders» каби  йирик дастурлар ишга тушяпти. Улардан мақсад битта –янги вазиятда ишлай олиши учун аҳолига зарур технологик малакалар бериш.

Молия маркази асос сифатида Сингапур дастурини олиш ниятида. Молия маркази узлуксиз касбий ривожланиш бюроси уни молия соҳаси мутахассислари учун мослаштирмоқда.

«Мазкур дастурнинг асосий ўзига хослиги – уни ишлаб чиқаришдан узилмаган ҳолда ўзлаштириш имконияти мавжудлигида. Саноат ва академик таълим ҳамжамияти тиғиз ҳамкорлигига асосланган дастурлар самарадорлигини кўрсатмоқда», деб таъкидлади Қайрат Келимбетов.

Экспертлар қозоғистонликлар асосий рақамли саводхонлигини оширишда Таълими технологик дастурларни ривожлантириш маркази - EduTech дан фойдаланишни таклиф қилмоқда.

«Турлича тайёргарлик даражасига эга ўқувчилар учун турли таълим модуллари ташкил этилади. Фикримизча, бу ташаббус келгуси 5-10 йил давомида 1 млн одамни қамраб олади», деди Қайрат Келимбетов.

Таълимий IT Альянс эса минтақа ва жаҳон бозорларида рақобат қила оладиган юқори малакали мутахассислар тайёрлаш билан шуғулланади. 2025 йилгача камида 50 минг қозоғистонлик таълим олиши зарур, деб ҳисоблайди экспертлар. Альянс  Астана IT Университети, «Алем» дастурлаш мактаби, QWANT юқори технологиялар мактаби асосида яратилиши мумкин.

«Бундан ташқари, бугунги кунда «Астана» халқаро молия маркази ҳамда Умумжаҳон Иқтисодий форуми ўртасида молия маркази асосида аффиляцияланган Тўртинчи саноат инқилоби маркази тузиш тўғрисида музокаралар ниҳоясига етмоқда. У Альянс ишида фаол қатнаша олади», деди Қайрат Келимбетов.

 

Фото: norma.uz