Siri ва Alexa қозоқ тилида гапиради

Siri ва Alexa қозоқ тилида гапиради

Лойиҳани рўёбга чиқариш учун Назарбоев Университет Ақлли тизимлар ва сунъий интеллект институти кўнгиллиларни таклиф қиляпти. Улар давлат тилида турли гапларни овоз чиқариб ўқишади ва овозлар базасини яратишади. Улардан овозни тушуниш ва қозоқ тилида овоз синтез қилиш технологияларида фойдаланиш режалаштирилган. Университет матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, бу ишда Siri, Alexa ва Cortana виртуал ёрдамчилари намуна бўла олади.

«Бу лойиҳада одамлар иштирок этиши жуда муҳим. Олимлар уни амалга ошира олиши учун аҳолидан овозга оид маълумотлар тўплаш зарур. Иштирокчилар тегишли ҳавола орқали кириб, экранга ёзилган қозоқча гапларни ўқиши зарур», деб маълум қилишди олий илмгоҳда.

Лойиҳа муаллифлари фикрича, унда қанчалик кўп оам қатнашса, олимлар янги дастурлар ишлаб чиқишлари шу қадар осонлашади. Ҳар бир кўнгилли имкони бўлгани қадар бу ишда қатнашиши мумкин. Лойиҳада қатнашишни истаганлар ушбу ҳаволани босиши керак.

 

Фото: tumba.kz