Техноэра: инновациялар шоу-бизнесни қандай ўзгартирмоқда?

Техноэра: инновациялар шоу-бизнесни қандай ўзгартирмоқда?

Бугунги кунда янги технологиялар ҳаётнинг барча соҳаларига чуқур кириб борди. Одамлар кўнглини очишга қаратилган соҳаларга қадар етиб келди. Қозоғистон раққослари ноёб стартап яратдилар. Брейк-данс услубидаги рақс бўйича жаҳон чемпионлари Адлет ва Даулет Анарбековларнинг орзуси - Нур-Султон шаҳрида рақс мактабини очиш эди. Уларнинг лойиҳаси ўсмир ёшдагиларга замонавий хореографияни махсус дастур ёрдамида ўргатишга қаратилган. Аммо режани амалга оширишдан олдин йигитлар мутахассислар билан маслаҳатлашишга қарор қилди.

«Суҳбатларимизнинг бирида Адлет ва Даулет узоқ вақтдан бери махсус белгилари бор гиламча яратиш фикрида эканлиги маълум бўлди, шунда рақс мактаби ўқувчиларига оёқ-қўл ва тананинг бошқа қисмларини қаерга қўйиш кераклигини тушунтириш осон бўлар эди. Ҳатто уларда бир нечта чизмалар ҳам мавжуд эди. Биз чизмалар устидаги ишни давом эттирдик ва рақс ҳаракатларини онлайн тарзда ўргатишга ёрдам берадиган ақлли уй гиламчасини яратиш ғоясига киришиб кетдик»,дейди Ринат Латипов.

Дунёда онлайн рақс машғулотлари ўтишнинг кўплаб усуллари мавжуд. Лекин маълум бўлишича, фақат видеодарс форматида. Яъни ўрганишни хоҳловчилар, болалар ва ўсмирлар ҳаракатларни мустақил равишда роликларга қараб ўрганади. Аммо бунда икки томонлама алоқа йўқ, ўқув жараёнига жалб этиш имкони бўлмайди, дейди дастурчилар. Ҳеч ким қизиқмайди: бирорта ўзгариш, натижа борми? Шунинг учун кўпчилиги бир неча дарсдан сўнг онлайн ўқишни ташлаб кетади. Бунинг олдини олиш учун ёшлар “Steppix”ни яратди. Адлетнинг таъкидлашича, ушбу ихтиро туфайли ўқув жараёни тез, осон ва қизиқарли ўтади. Энг муҳими - кўргазмали тарзда ва технологиялар кўмагида.

«Ўқувчи мураббий гиламчанинг қайси қисми устига қадам ташлаётганини кўради ва унинг ортидан ҳаммасини қайтаради. Ҳаракатлар ва рақамлардан иборат формулага мувофиқ ҳаракатни такрорлайди. Кейинги қадамингизни аниқ билганингиз учун бу энди мураккаб кўринмайди. Фойдаланувчи тезда натижага эришади ва машғулотлардан қониқиш ҳис қилади. Жараён ўйинга ўхшайди, ўйин материални яхшироқ ўзлаштириш ва мотивацияни яхшилашга ёрдам беради»,  дейди Адлет Анарбеков.

Айтганча, махсус гиламча ёрдамида рақсни масофавий ўргатиш тизими АҚШда дастлабки патентини олди. Германиядаги компания уни ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Шу билан бир қаторда, болалар сайт ва шахсий кабинет яратиш борасида иш олиб бормоқда. Ва яна бир ноу-хау. Видео овозсиз бўлади, йигитлар айтишича, бу рақс ўрганувчиларни камроқ чалғитади ва тил тўсиғи бўлмайди. Планшет ёки мобиль телефонга ўрнатилган яна бир ностандарт илова аллақачон қозоғистонлик шоу-бизнес вакиллари томонидан фаол қўлланмоқда. Унда ижрочи ўзи яратган асаридан қандай, неча марта фойдаланилаётганини исталган мамлакатнинг исталган шахридаги ҳар қандай муассасада кўра олиш имконига эга бўлади. Тизимдаги бирор-бир барда унга тегишли трек қўйилгани аниқланиши билан  муаллифлик ҳуқуқига асосан, асар эгасига дарҳол ҳақ тўланади. Яъни ушбу лойиҳа маҳаллий ижрочилар ўз ҳуқуқини ҳимоя қилиши учун имкон беради. Ушбу хизматдан аллақачон Карина Абдуллина, “Уркер”, “Дервиш”, “Арай” гуруҳлари ва қўшиқчи Айкин фойдаланмоқда. Бу мамлакат мусиқа бозорида интеллектуал мулк орқали пул ишлашнинг мутлақо янги усули.

«Муаллифлик ҳуқуқи ва унга турдош ҳуқуқлар, композицияларни омма олдида ижро этиш тўғрисидаги қонун мавжуд. Буни ҳар бир қаҳвахона, бар ёки дўкон эгаси ҳам билмайди, лекин бу уларни жавобгарликдан озод қилмайди. Агар оммавий ижро бўлса, унда муаллифлик ҳуқуқи эгасига қалам ҳақи тўланиши керак. Қўшиқчиларга ҳақни биз тўлаймиз. Муассасалар эса бизга тўлайди. Бизда ҳамма нарса жуда оддий. Муаллиф мусиқасини ишлатадиган муассасаларда ҳам махсус дастур мавжуд. Улар ушбу муассасада келишилган плейлистни танлаб, ундан фойдаланади. Биз ҳам, муаллифлик ҳуқуқи эгалари ҳам онлайнда қандай мусиқа ижро этилаётганини кўрамиз», дейди лойиҳа муаллифи Дмитрий Пангаев.

Айтганча, республикада Россиянинг «Бубук» рақамли платформасидан фойдаланилмоқда, маҳаллий маҳсулот ҳам ишга туширишга тайёрланмоқда. Яна бир ишланма - асарлари телевидение-радиодан тортиб интернет-транляциягача бўлган рақамли маконда янграётган муаллифлар ўз ижодий ишлари учун роялтини адолатли тарзда олишига имкон яратади. Ишланма муаллифи фикрига кўра, муаллифлар асари ОАВда эфирга узатилгани учун гонорар олиши керак. Маълум бўлишича, радиостанциялар муаллифлар жамоасига пул тўлайди, энди бастакорлар, шоир ва ижрочиларнинг ўзи ҳам ҳақ олиши керак.

«Платформа концепцияси ижоди тингланишини истайдиган   номаълум ижрочи борлигини тахмин қилади. У ижод намунасини намойиш этишлари, эшитишлари учун интернет, радио ёки телевидениега бериБ. Гўё «жар солмоқда». Бошқа томондан, янги нарсаларни тинглашни хоҳлайдиган фаол тингловчи бор. Шу мақсадда у интернет, стриминг хизматлари, телевидение, радио, бар ва бошқаларни ўрганади. Шундай қилиб, ўзига хос «воронкалар» вужудга келади. Бундан ташқари, бундайлар жуда кўп, улар кесишади. Бу кесишувни илова кузатиб боради», дейди Дмитрий Пангаев.

Компания маълумотларига кўра, Қозоғистон мусиқа саноати кулранг бозорининг йиллик айланмаси камида 15 миллион долларни ташкил этади. Ва мутахассислар фикрига кўра, шу каби янги рақамли дастурлар вазиятни ўзгартириши мумкин.

Фото: texterra.ru