Инвесторлар Қозоғистон IT-лойиҳаларини молиялаштирмоқда: ёш муаллифлар $100 000 дан олмоқда

Инвесторлар Қозоғистон IT-лойиҳаларини молиялаштирмоқда: ёш муаллифлар $100 000 дан олмоқда

Карантин туфайли IT-стартаплари ривожланишига катта туртки берилди. Масофадан ишлаш давомида туғилган минглаб ғоялар ўнлаб янги лойиҳалар пайдо бўлишига олиб келди. Ўтган йили ёзилган дастурлардан бир қисми оммалашиб кетди. Шулардан бири мобиль илова орқали ота-она назоратини таъминлайди. Бу дастур жаҳон майдончаларига чиқмоқда. Жамоа 100 минг доллар инвестиция жалб этишга муваффақ бўлди. Ҳозир лойиҳа асосчилари лойиҳани кенгайтириш билан банд.

Эслатамиз, бу мобиль илова шу кунларда ҳам кўплаб қозоғистонликлар эътиборида.

«Бугунги кунда 170 мингдан зиёд одам иловани кўчириб олди, шундан 20 фоизи - қозоғистонликлар, 74 фоизи – россияликлар ва 6 фоизи бошқа мамлакатлардан. Илова воситасида истеъмолчиларимизга фойда келтиришга умид қиламиз», - деди лойиҳа асосчиларидан бири Асат Ашаманов.

Истеъмолчилар сони тобора ортиб боришига шубҳа йўқ. Ишланма муаллифлари жаҳон бозорига чиқишни режалаштирган. Асатнинг айтишича, келгусида АҚШ, Буюк Британия, Исроил истеъмолчиларига чиқиш мўлжалланган. Илова 11 тилга таржима қилинган. Жалб этилган инвестициялар маҳсулот технологик ҳолатини яхшилашга мўлжалланган.

«Жорий йилда интерактив онлайн-ўйинлар жорий этамиз. Болалар магазинларидаги ҳамкорларимиз совғалар тақдим этади. Ҳозир улар билан фаол ишлаяпмиз. Мукофотлар учун реклама тақдим этамиз»,  деди ишланма муаллифи.

Янги лойиҳа соҳибларининг айтишича, келгуси олти ойда яна 2 миллион одам кўчириб олиши кутиляпти. Аудитория фаоллиги эса 30 фоиздан зиёд бўлиши зарур. Бу эса хорижий бозорларда танилиш билан бирга кенгайтирилган «Premium» версияси асосида даромад олишга ҳам имконият яратади. Таъкидлаш жоизки, Қозоғистон стартапи -  Astana Hub акселерация дастури иштирокчиси.

 

Фото: kapital.kz