Кўргазмалар саноати онлайн-тартибда

Кўргазмалар саноати онлайн-тартибда

Коронавирус пандемияси ҳаётнинг барча жабҳаларида ўзгаришларга олиб келмоқда. Ижтимоий масофаданиш, ҳар ким ўзини ажратиб қўйиши ва эпидемия назорати билан бирга жаҳон иқтисодига рақамлаштириш, янгиликларни жорий этишда оперативлик муҳим ўри тута бошлади. Технологик жиҳатдан илғор, ислоҳотлардан қўрқмайдиганларгина майдонда қолмоқда. Онлайн-тартибга ўтиш кўргазма саноати йирик иштирокчилари стратегисини ўзгартирди.

«Биз шунчаки ярмарка сайти яратмадик. Катта маълумотлар, булутли ҳисоблар ва сунъий интеллект ёрдамида тадбирнинг мутлақо янги концепциясини ишлаб чиқдик.  Сонияда маълумот алмашиш ва беш миллионтагача якка чат-румлар иштирокчиларнинг бемалол мулоқот қилишига имконият яратади», дейди Хитой импорт-экспорт ярмаркаси ташкилотчиси Сюй Бин.

Янги таклифлар тадбиркорларни ҳам руҳлантирди. Улар тўлақонли онлайн-трансляциялар ўтказишга тайёр. Бизнесменлар фикрича, шу тариқа иш тутиш яхши самара беради.

«Биз вақт ва майдон бўйича чекланиб қолмаймиз! Авваллари харидорларга кўргазмаларда фақат ўлчамлари нисбатан кичик станок ва бошқа ускуналаримизни намойиш эта олардик. Эндиликда эса интернет-фойдаланувчилар уларнинг ҳаммасини кўздан кечира олади. Айни вақтда ишлаб чиқариш жараёнини ҳам намойиш этишимиз мумкин», деди тадбир қатнашчиси Гу Цзинь.

Электрон форматга ўтиш кўргазма саноатини кескин ўзгартира олади, дейди мутахассислар. Чиройли стенд, павильон қаерда жойлашиши, қанча майдон эгаллаши у қадар аҳамиятли эмас. Товар харидоргирлиги унинг сифатига боғлиқ, айни вақтда уни дунёнинг барча бурчакларидаги мижозларга тақдим этиш мумкин.

 

Фото: event.ru