Қозоғистонликлар бир қанча ҳужжатларни смартфон ёрдамида кўрсата олади

Қозоғистонликлар бир қанча ҳужжатларни смартфон ёрдамида кўрсата олади

Рақамлаштириш давом этмоқда! Тез кунларда қозоғистонликлар бир қанча ҳужжатларини қоғоз вариантларини уйида қолдириши мумкин. Зарурат туғилса, уларни смартфонларда кўрсатиш имконияти яратилади. 

«Ўтган ҳафта eGov mobile иловасида кўриш мумкин бўлган ҳужжатлар ҳақида маълумот тарқатдим. Айни вақтда: «тегишли қонун қабул қилинганидан сўнг қайси ҳужжатларни смартфон орқали тақдим этиш имконияти яратилиши истайсизлар», деб сўрагандим. Жуда кўп таклифлар тушди. Шунга кўра янги рўйхат тузилди», деб ёзди ўзининг Facebook саҳифасида Қозоғистон Республикаси Рақамли тараққиёт, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Асқар Жумағалиев.

Вазир тақдим этган рўйхатда паспорт, ҳайдовчи гувоҳномаси, талабалик билети, транспорт техпаспорти, ҳарбий билет, диплом, нафақа дафтарчаси а бошқалар, жами 11 ҳужжат бор.

«Бу ҳужжатларни мобиль иловага киритиш юзасидан тегишли давлат органларига мурожаат этдик ва тегишли интеграция имкониятларини кўриб чиқишни сўрадик. Маҳкамалараро комиссиянинг келгуси йиғилиши бу масала кўрилиши режалаштирилган», деди Асқар Жумағалиев.

 

Фото: baigenews.kz