Қозоғистон технологик стартаплари халқаро саҳнада илгариламоқда

Қозоғистон технологик стартаплари халқаро саҳнада илгариламоқда

Хитой Қозоғистон стартапларини қўллаб-қувватлаш ниятида. Astana Hub ва Zhongguancun технологик парки ШҲТга аъзо мамлакатлар билан халқаро ҳамкорлиқ доирасида меморандум имзоладилар. Шартнома имзоланиши Қозоғистонда мавжуд тузилмалар ишини янада яхшилашига хизмат қилиши кутиляпти. Биринчи навбатда мамлакатимиз инновацион лойиҳалари халқаро доираларда илгари сурилади.

«Қатор таълимий тадбирлар ўтказиш режалаштирилган, ҳамкорликда акселерация ва  инкубация дастурлари рўёбга чиқарилади, тегишли соҳаларда стартаплар дастурлари ва эксперт алмашиниши режалаштирилган»,   дейилади пойтахт технопарки матбуот релизида.

Бундан ташқари, ўзига хос Хитой Крмний водийси бўлган Zhongguancun халқаро ҳамкорлик дастури доирасида Қозоғистонда ўз ваколатхонасини очиши мўлжалланган. Яқин келажакда Astana Hub ҳудудида янги Z-Park очилиши эҳтимоли юксак. Бу ташкилот юртдошларимзнинг юксак технологик ишланмаларини халқаро даражада сотишга ёрдам кўрсатади.

Бугунги кунда Хитой технопарки Япония, Украина, Австралия, Германия, Сербия, Непал, Швейцария, Франция, Россия ва Канада билан тиғиз ҳамкорлик қилмоқда.

 

Фото: bnews.kz