Технологиялар коронавирусга қарши: Қозоғистон дастурчилари 50 дан ортиқ Ай-Ти ишланмалар тайёрлашди

Технологиялар коронавирусга қарши: Қозоғистон дастурчилари 50 дан ортиқ Ай-Ти ишланмалар тайёрлашди

Фавқулодда ҳолат вазиятида қозоғистонлик дастурчилар ватқини бекор ўтказмаяпти: қисқа муддатда улар истеъмолчилар учун ўнлаб янги ишланмалар тайёрлашди. Улар технологик ноу-хау бўлиши билан бирга ижтимоий ҳаётда ҳам фойда келтиради. Шу жумладан, давлат томонидан коронавирус пандемияси даврида кўрилаётган чора-тадбирлар нақадар самаралилигини ҳисобга олиш масаласида ҳам.

Умуман олганда,  IT-компаниялар 53 та лойиҳа устида ишлади. Улардан 15 таси соғлиқни сақлаш соҳасида ишлб турибди. MapCovid харитаси, RadiologyTrain ресурси, COVID-19 Web-иловаси улар қаторида. Касалланганлар билан алоқада бўлганларни кузатиб борувчи SmartAstana мобил иловаси ҳам мавжуд. Шуни ҳам айтиш керакки, буларнинг ҳаммаси тиббиётчиларга ҳам, оддий фуқароларга ҳам зарур.

Яна 9 та IT-ишланма давлат хизматларида йўлга қўйилди. Улар қаторида коронавирус белгилари бўйича ўз-ўзига диагноз қўйишга мўлжалланган онлайн-анкета ҳам бор. Бу воситадан 777 одам фойдалиниб улгурди. Дастурчилар туфайли фуқаролар онлайн тартибда электрон-рақамли имзо олиш имкониятига эга бўлди. Йил бошидан буён  3 миллион фуқаро ушбу иловадан фойдаланди. Дастурчилар 42 500 тенгелик нафақага ҳужат топшириш жараёнини ҳам автоматлаштирди. 5 миллиондан ортиқ одам бу имкониятдан фойдаланди.

Масофадан идентификациялаш тизими бўлган Digital ID кўплаб корхоналарга ёрдам берди. 42500.enbek.kz, help.coronavirus2020.kz, AituHome, OnayBazar, Dosmart.kz, HappyFood порталлари унинг ёрдамида иш юритмоқда.

Таълим соҳасида 7 та илова иш бошлади. «Bilimland», «Kundelik», «Univer», «Platonus», «Darynonline» шулар қаторида.

 

Фото: roskomsvoboda.org