Қозоғистонликлар транспорт воситаларини онлайн рўйхатга олиши мумкин

Қозоғистонликлар транспорт воситаларини онлайн рўйхатга олиши мумкин

Қозоғистонликлар эндиликда транспорт воситаларини онлайн шаклда рўйхатдан ўтказа олади. Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифинг давомида Рақамли ривожланиш, инновациялар ҳамда аэрокосмик саноат вазири ўринбосари Абилайхан Ўспанов маълум қилди.

«Яқин келажакда кўп кўрсатиладиган хизматлар бири – автотранспортни рўйхатга олиш онлайн тартибда амалга оширилади. Хизматлар автосалонлардан сотиб олинаётган транспорт учунгина амалга оширилади. Агар транспорт воситасини бошқа фуқародан сотиб олган бўлсангиз уни қайта рўйхатдан ўтказиш учун уни электрон ҳукумати портали ҳамда  egovmobile иловасидан фойдалана оласиз», - деди Абилайхан Ўспанов.

Бугунги кунгача 85 мингдан зиёд қозоғистонлик электрон рақамли имзони масофадан туриб олган.

«Давлатимизда Фавқулодда ҳолат жорий этилгани туфайли халққа хизмат кўрсатиш марказлари ёпилган. Шу муносабат билан онлайн тартибда рақамли имзо олиш имконияти масаласи пайдо бўлди. Биз бу муаммони ҳал қилдик. Электрон рақамли имзони жисмоний шахслар биометрик мувофиқлик ва бир марталик пароль орқали олиши мумкин», деди  Абилайхан Ўспанов.

Вазир ўринбосари айнан шундай майдонча ҳуқуқий шахслар учун ҳам ишга туширилганини айтиб ўтди.

«1337 ҳуқуқий шахс масофадан туриб рақамли имзо олди. Агарда бу имзо компьютерда, ахборот ташувчи қурилмада олинса у бир йилга ярайди. Шахсий гувоҳномаси билан олса – 3 йилга. Бугунги кунда тахминан 10 миллион ватардошимиз ундан фаол фойдаланмоқда. Имзосини унутиб қўйганлар учун эса уни тиклаш учун ҳамма нарса иша туширилган», деди Абилайхан Ўспанов.

 

Фото: kolesa.kz