Этник қозоқлар асарлари жамланди

Пойтахтдаги Миллий академик кутубхонада «Қозоқлар дунёси» китобининг электрон варианти тақдим этилди. Унда хорижлик ёзувчиларнинг қозоқ диаспораси ҳақидаги асарлари, шунингдек, 1937-1938 йилларда қатағон қилинган юртдошларимиз асарлари, шунингдек, ўз юртига қайтганлар ижодиёти жамланган. Рақамли форматга ўтказилгани туфайли китоблар билан исталган одам таниша олади. Шуни айтиш керак, яқинда кутубхонада “Ватандошлар” ўқув зали очилди, унда этник қозоқлар бадиий асарларини мутолаа қилиш мумкин. Бундан ташқари, жамғармада тўпланган 2 мингдан зиёд китоб Миллий электрон кутубхона техник базаси асосида рақамланади.

МАҒАУИЯ САРБАСОВ, «ВАТАНДОШЛАР» ЖАМҒАРМАСИ ВИЦЕ-ПРЕЗИДЕНТИ:

- Ишни давом эттирамиз. Бизни қўллаб-қувватлашларига ишончим комил. Мазкур лойиҳанинг ўзига хослиги шундаки, кутубхонада тўпланган барча китоб рақамлаштирилган ва онлайн режимда жойлаштирилган. Яъни телефони мавжуд, интернетни биладиган одам улар билан танишиши мумкин. Лойиҳа устида иш бошлашдан аввал юртдошларимиз биринчи навбатда қандай китоблар ўқишни исташини ўргандик.

САУЛЕ НАЗИРОВА, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ АКАДЕМИК КУТУБХОНАСИ ЭЛЕКТРОН РЕСУРСЛАРИ БОШҚАРМАСИ РАҲБАРИ:

 - Жаҳоннинг 100 дан ортиқ давлатида яшовчилар Қозоғистон миллий электрон кутубхонасига мурожаат этиши мумкин. Хорижда истиқомат қилувчи юртдошлар асарлари жамланган, истаган киши ўқий олади. Мавзуси ҳар хил, бадиий адабиётдан этнография ва тарихгача бор.

Фото: inform.kz