3D маҳсулот - ишлаб чиқаришда

Янги технологиялар – халқ хизматида. Протез, имплант, пневматик қуроллар, ускуна учун эҳтиёт қисмлар, саноат деталлари прототиплари. 3D-принтер ишлатиладиган соҳалар деярли чексиз. Алматида ихтисослашган компания бир неча йилдан буён тўлиқ циклда ишлаяпти – 3D-моделлашдан 3D-босиш ва 3D-сканерлашгача бўлган ишларни бажармоқда. Иш учун экологик тоза материаллардан фойдаланилади. Корхонада аввало мамлакатимиз хом ашёсига устунлик берилган.

ОЛЕГ ЛОБАХ, КОМПАНИЯ ТЕХНИК ДИРЕКТОРИ:

- Масалан, оммавий тарзда ишлатиладиган ПВА-пластик. У экологик тоза ҳисобланади. Шунинг учун ундан бир марта ишлатиладиган идишлар ясалади. Уни ерга кўмсангиз, икки йилда тўлиқ парчаланади. Тиббиётга оид барча нарсаларни, одамга, соғлиқни сақлаш, нейрохирургия, стоматологияга оид ишларни шифокорлар билан бирга амалга оширамиз.

Буюртмалар бутун мамлакатдан келади. Компаниялардан ҳам, хусусий шахслардан ҳам. Баъзан компанияга одатдагидан ташқари илтимослар билан мурожаат этишади. 

ОЛЕГ ЛОБАХ, КОМПАНИЯ ТЕХНИК ДИРЕКТОРИ:

- Ускуналар прототипларига буюртма беришади, абадий двигатель прототипига ҳам. Топшириққа кўра ишлаб берамиз, эгаси текшириб кўради. Кўнглидагидек ҳаракатланмаса – қайтадан буюртма беради.

Компаниянинг келажак режалари кўп. Биринчи навбатда шаҳарни сканерлаш ва ҳар куни янгиланиб турадиган 3D-хариталар яратиш лойиҳаси мўлжалланган. 

РАСУЛ РИСМАМБЕТОВ, ЛОЙИҲАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МЕНЕЖЕРИ:

- Бизда шу каби битта лойиҳа аввал ҳам бўлган. Буюртмачиларимиз шамол генераторларини режалаштирадиган ва ўрнатадиган жойдаги тоғларни сканер қилгандик. У ерда баландлик 150 метр, биз барча паст-баланд жойларни сканерлаб чиққанмиз. Сўнгра бошқа пудратчилар билан биргаликда шамол тезлигини ўлчадик, натижада, бу ишни қаерда амалга ошириш мақбулроқлиги юзасидан қарор қабул қилишга имкон берувчи харита яратдик.

Корхона раҳбарияти ўз 3D-маҳсулоти билан аввал Марказий Осиё мамлакатлари бозорларига чиқишни, сўнг Европани забт этишни ўйлаяпти. Мутахассислар айтишича, бунинг учун амалда катта салоҳият бор. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар бераётган сифатли хомашё кўпчиликка маъқул нархда иш кўриш имконини беради.

Фото: vladtime.ru