Roadshow Astana Hub дастурини рўёбга чиқаришда давом этмоқда

Қозоғистон стартапёрлари энг яхши ишланмаларини дунёнинг энг йирик технологик кўргазмаларида намойиш қилади. Roadshow Astana Hub дастурини рўёбга чиқаришда давом этмоқда. Аналитиклар айтишича, кенг кўламли лойиҳа ёш иқтидорларга нафақат ўзини кўрсатиш, балки алоқа  ўрнатиш, янги тажриба олиш ва, албатта, хорижий инвестиция жалб этиш имконини беради.

ЖОЗЕФ ЦИГЛЕР,  «ASTANA HUB» ХАЛҚАРО IT-ЛОЙИҲАЛАР ТЕХНОПАРКИ БОШ ДИРЕКТОРИ:

- Биз ўтган йили кезиб чиққан шаҳар ва давлатларга такрор бориб, ҳамкорликни мустаҳкамлашда давом этамиз. Улар қаторида Сингапур ҳам бор. Шунингдек, Шанхай билан тажриба алмашишда давом этамиз. Бундан ташқари, қўшни мамлакатларда лойиҳаларимизни тақдим этмоқчимиз. Озарбайжон пойтахти Бокуда ва Беларусда ўтадиган халқаро кўргазмаларда иштирок этиш имкони бор. Энг муҳими –стартапёрларга фойда берувчи жиҳатларни имкон қадар кўпроқ ўрганиш.

Халқаро айти-бозорни эгаллашни истовчи амбицияли иштирокчилар сони тобора ортиб боряпти. Ўтган йили мамлакатимиз бўйлаб тақдим этилган минглаб ташаббус орасидан 19 та бизнес-ғоя саралаб олинди. Бу лойиҳалар киберхавфсизлик, ақлли шаҳар, молия ва био-технологиялар, транспорт ва логистикага оид.

КАНАТ КЕЛДИБЕКОВ, СТАРТАП-ЛОЙИҲА АСОСЧИСИ:

- Кўп сонли ҳамкорлар билан танишдик. Чунки лойиҳамиз фақат Қозоғистонга эмас, халқаро бозорга мўлжаллаб ишланган. Бошқача айтганда, биз энг камида МДҲда ривожланишни режалаштирганмиз. Келажакда Жанубий-Шарқий Осиё бозорларига чиқишни кўзлаяпмиз.

Дастлабки босқич ўз меваларини берди. «Astana Hub» Сингапур, Украина, Россия, Буюк Британия ва Хитойнинг етакчи технопарклари ва инновацион компаниялари билан шартнома тузди. Шуни ҳам айтиш керакки, халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга оид ишлар бу йил ҳам давом этади.

Фото:baigenews.kz