Россияда Қозоғистон билан дастлабки электрон шартнома тузилди

Россияда Қозоғистон билан дастлабки электрон шартнома тузилди. Ушбу келишув Қозоғистоннинг электрон ҳужжат айланмаси тизимлари ишлаб чиқарувчиси бўлган Documentolog ва The Mellows коммуникацион агентлиги ўртасида ишлаб чиқилган.

Шартнома Doculite булутли тизимида имзоланган, бу тузилма турли давлатлардаги томонлар ўртасида ҳам юридик кучга эга электрон ҳужжат алмашиш имконини беради.

Россияликлар фикрича, Documentolog таклиф этган ишланма қоғоз ишлатилмайдиган тизимга жадал ва безарар ўтишга замин яратади.

ИВАН ПАЧКО, THE MELLOWS АГЕНТЛИГИ РАҲБАРИ:

- Биз учун Documentologнинг асосий устун, устувор жиҳати -  чокларсиз интеграция учун имкон беришини айтиб ўтишни истардим. Бошқача айтганда, янги электрон ҳужжат айланмаси тизимига максимал қисқа вақт давомида ўтилади, ушбу тизимда ишлаши учун ходимларимизни ўқитишга қўшимча таълим талаб қилинмайди, чунки ҳамма нарса яққол кўриниб турибди. Унинг дизайни жуда содда, барча асосий йўналишлар ўрнатилиши билан, шу куннинг ўзида унда иш бошлаш имконияти бор.

Konnov media агентлиги ҳозирда электрон ҳужжат айланмасига ўтиш жараёнида. Кўплаб дастурлар синаб кўрилгач, бу ерда Documentolog маъқул кўрилди ва унинг иш юритишдаги самарадорлиги юқори баҳоланди.

АНДРЕЙ КОННОВ, KONNOV MEDIA БОШ ДИРЕКТОРИ:

- Пиар билан шуғулланишда қаршингиздаги одам имкон қадар тезроқ жавоб олишига эришиш жуда муҳим. Яъни бугун бриф тўлдирилса, эртага таклиф олинади. Documentolog тизими бу ишни атиги бир неча соат ичида амалга ошириш имконини беради. Менежерлар вақти 15-20 фоизгача тежалади. Бу эса аъло кўрсаткич.

Documentolog компанияси Қозоғистон бозорида ўз соҳасининг пешқадами ҳисобланади, у, шунингдек, биринчи бўлиб давлат органлари билан ҳужжат алмашиш тизимини йўлга қўйган.