«Documentolog» компанияси янги ишланмаларини тақдим этди

«Documentolog» компанияси янги ишланмалари – AI.Sulu сунъий интеллект модули ва «Documentolog office» иловасини тақдим этди. Мамлакатимиз маҳсулотлари – электрон ҳужжат айланмаси тизимини ривожлантириш учун қўшилган яна бир улуш.

Янгиликлар тақдимоти Нур-Султондаги «Documentolog Technology Conference» да ўтказилди. Учрашувда бу соҳадаги сўнгги трендлар муҳокама қилинди.

МАРИЯМ АМАНБЕКОВА, «DOCUMENTOLOG» МЧБ МАҲСУЛОТЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДЕПАРТАМЕНТИ ДИРЕКТОРИ:

Дастёр AI.Sulu қарорлар қабул қилишда ёрдам бера олади. Масалан, ёрдамчимиз ҳужжат кимга йўлланиши мумкинлигини, аввал бу масала билан ким шуғулланганини айтиб бера олади. «Documentolog office» эса тизимдаги барча хизматчилар, фойдаланувчиларнинг бошқа иловаларга эътиборини чалғитмай, ягона интерфейсда ишлашини таъминлай олади.

«Documentolog Technology Conference» иккинчи марта ўтказилаяпти. Бу майдончада компания мижозлари ушбу майдонча ёрдамида жараёнларни автоматлаштириш тажрибаси билан бўлишадилар. Зеро, бугунги кунда 7 мингдан зиёд компания «Documentolog» хизматларидан фойдаланаяпти.

АҚМАРАЛ НАЙЗАБЕКОВА, «ҚАЗПОШТА» ҲЖ КАДРЛАР БЎЙИЧА БОШҚАРУВЧИ ДИРЕКТОРИ:

«DOCUMENTOLOG» билан ҳамкорликда иш юритган бир йил-у, 7 ой ичида 33 та жараённи жорий этдик. Натижада, бир миллион саҳифадан зиёд қоғоз тежадик, ёки 88 та дарахтни сақлаб қолдик.

Конференция доирасида шунингдек, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, халқаро электрон ҳужжат айланмаси масалалари, ташқи сервисларни автоматлаштириш, давлат ташкилотлари билан алоқа каби мавзулар муҳокама қилинди. Тадбирда 300 дан ортиқ компания вакиллари иштирок этди.

Фото: 24.kz