Documentolog - «ЭДО бозори-2019» конференцияси бош ҳамкори

 

Қозоғистоннинг Documentolog электрон ҳужжат айланмаси ва бизнес-жараёнларни автоматлаштириш тизими муаллифлари «ЭДО бозори-2019» конференциясида бош ҳамкор сифатида иштирок этди. Улар бу ерда иккита маҳсулот тақдим қилди: флагман маҳсулот - Documentolog платформаси ва унинг енгиллатилган шакли бўлган Doculite тизими.

Умуман олганда, конференция иштирокчилари электрон ҳужжат айланмасидаги янги тенденциялар ва янги қоғоз ишлатилмайдиган имкониятларни муҳокама қилди.

БАЙЖАН КАНАФИН, DOCUMENTOLOG КОМПАНИЯСИ БОШ ДИРЕКТОРИ:

- Бизда анчагина ишланмалар мавжуд, улар қаторида Россия бизнеси учун қизиқарлилари ҳам етарли. Иккинчидан, биз Россияда ҳужжат айланмаси тушунчаси биздагидан бирмунча фарқ қилишини кўриб турибмиз. Функционал нуқтаи назардан қарасак, бизнинг ишларимиз мазкур бозорда тақдим этилганларига нисбатан рақобатбардош, деб айта оламиз.

Documentolog хизматларидан  бугунги кунда 7 мингдан зиёд корхона фойдаланади, улар қаторида миллий холдинглар, турли соҳалардаги давлат ва хусусий компаниялар мавжуд. Дастурнинг 300 мингдан зиёд фойдаланувчиси бор.

ИВАН ПАЧКО, THE MELOWS КОМПАНИЯСИ КРЕАТИВ ДИРЕКТОРИ:

2020 йилдан бошлаб мамлакатимизда солиқ бўйича ҳам, бухгалтерия бўйича ҳам барча ҳисоботлар фақат электрон кўринишда тақдим этилади. Ва бу соҳада алоҳида бозор шаклланиб келяпти. Бундай шароитда бизнесда имкон қадар тез очиладиган ҳамда оптимизация бўйича қисқа муддатда етарли натижа бера оладиган қути форматидаги компакт мобиль қарорлар қўшимча устунликка эга бўлади. Documentolog компанияси айнан шу кўринишдаги, жадал натижаларга эришишга ихтисослашган.

2018 йилда бу компания Қозоғистонда «Энг яхши IT-компания» деб тан олинган. 2019 йил ёзида эса ҳиндистонлик ва хитойлик рақибларини доғда қолдириб, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти учун ҳужжат айланмаси тизимлари етказиб бериш бўйича танловда ғолиб чиққан. Ҳозир жамоа халқаро ҳужжат айланмаси ва янги авлод овозли ёрдамчи лойиҳаси устида ишлаяпти.  Компаниянинг энг янги ишланмалари 4 декабрь куни Нур-Султонда бўлиб ўтадиган Documentolog Technology Conference да намойиш қилинади.

Фото: 24.kz