Пойтахтда «Seedstars Summit 2020» учун стартаплар сараланмоқда

Пойтахтда Швейцариянинг Лозанна шаҳрида бўлиб ўтадиган глобал «Seedstars Summit 2020» учун стартаплар саралаб олиняпти. Минтақавий танловда Марказий-Шарқий Европа ва Марказий Осиёдан 20 дан ортиқ энг истиқболли лойиҳалар иштирок этмоқда. Жамоалар ўз ғояларини етакчи инвестор ва экспертларга тақдим қилади. Бу танловда асосан соғлиқни сақлаш, таълим, спорт, хавфсизлик ва молия учун инновацион ечимлар таклиф этилади. Масалан, мамлакатимиз мутахассислари одам шахсини аниқлашда тенги йўқ технология ишлаб чиқди.

АЗАМАТ ҒАЛИМЖАНОВ, ЛОЙИҲА ТЕХНИК ДИРЕКТОРИ:

- Биз одамни верификация қиламиз, шахсий гувоҳномадаги суратини юзи билан солиштирамиз. Шундан сўнг тегишли маълумотлар оламиз. Шахсий гувоҳномада келтирилган исми-шарифи, туғилган куни ёрдамида давлат маълумотлар базаларига мурожаат этилади. Шунингдек, бизда кредит бюросига ҳам боғланиш имконияти кўзда тутилган. Сўнг уни ижтимоий тармоқлардан излаб топамиз, постларини таҳлил қилган ҳолда молиявий кредит скоринги ҳақида хулоса берамиз.

АЛИБЕК НАРИМБАЙ, ЛОЙИҲА ДИРЕКТОРИ:

- Биз бу технологияни бутун дунёга намойиш қилмоқчимиз. Бу шунчаки назария эмас, ишга ярайдиган бизнес эканлигини айтмоқчимиз. Синовдан ўтган лойиҳа. Технологиядан барча молиявий соҳаларда фойдаланиш мумкин.

Қозоғистоннинг энг яхши стартаплари «Seedstars Global Winner» унвони учун курашади. Ғолиб жамоалар ўз ғоясини жаҳоннинг 60 та стартапи  билан бир қаторда асосий саҳнада тақдим этиш ва акция капиталига инвестиция сифатида ярим миллион долларгача олиш имконига эга бўлади.