Қурилишда яшил технологиялардан фойдаланишга бағишланган конференция бўлиб ўтди

Экологик қурилишнинг ривожланиш истиқболлари ва унинг шаҳар инфратузилмаларига таъсири. Меъморий қарорларда энергия самарадорлиги мавзуси Нур-Султонда бўлиб ўтган “яшил технологиялар”га оид конференцияда муҳокама қилинди. Унда ушбу соҳанинг жаҳон миқёсидаги етакчи олим ва экспертлари иштирок этди. Улар айтишича, саноат, энергетика, транспорт ва қишлоқ хўжалиги билан бир қаторда шаҳарсозлик ҳам мамлакат иқтисодиётидаги устувор йўналишлардан ҳисобланади. Ресурсларни тежовчи технологиялардан фойдаланилган ҳолда барпо этилган кўчмас мулк Финляндия, Дания, Англия, Германия каби илғор давлатларда жуда оммалашган. 

ГАЙ ИМЗ, ЭКОЛОГИК ҚУРИЛИШ КЕНГАШИ РАИСИ /РОССИЯ /:

- Экологик қурилиш, бу шундай қурилишки, унинг ёрдамида қурилган бинодан фойдаланиш одамларга кўплаб устунликлар беради. Шулардан биринчиси – ишлаш, яшаш учун анча қулай ва соғлом майдон яратилиши. Бу - ресурс тежаш энергияси, бу – келажак биноси, автоном бино, жуда кўп янги технологиялар. Зеро, бундай иморатларда бинони ёритиш, иситиш, совутиш, қурилиш учун янги композит ва бошқа ашёлар, пардозлаш материаллари, яъни ҳаёт кечиришнинг янги композицияси қўлланади.

 

Қозоғистонда “яшил технология”лардан фойдаланиб бунёд этилган қирқтача бино мавжуд. Аммо юртимиз компаниялари энергия тежовчи қурилиш сирларини фаол ўзлаштирмоқда. Ўз навбатида, хорижий экспертлар ўз илғор тажрибасини баҳам кўришга тайёр.

ГАЙ ИМЗ, ЭКОЛОГИК ҚУРИЛИШ КЕНГАШИ РАИСИ /РОССИЯ /:

- Экологик бинолар энергияни 150 фоизгача, сувни 50 фоизгача тежай олади. Бу – бутун дунёда авж олган мегатрендлардан бири. Масалан, ЭКСПО маркази жаҳон стандартларига мувофиқ барпо этилган экологик бинолардан. Биз ҳозир лойиҳаларни муҳокама қилиш босқичидамиз. Бу яшил технологиялар марказида экспертлар сифатида хизмат қила оламиз, деб ўйлайман.

Таъкидлаш жоизки, «яшил қурилиш» сўнгги 25 йил давомида жаҳонда жуда оммалашди. Бу соҳадан жаҳон бозорида олинаётган даромад 200 миллиард доллардан зиёд маблағни ташкил этади ва мунтазам ўсиб бормоқда. Тегишлича, инвесторларнинг ҳам экологик қурилишлар соҳасига қизиқиши ортиб боряпти. Эндиликда эса, аналитиклар фикрича, республика учун энг муҳим масала – бу трендни тушуниш ва ушбу йўналишда ҳаракатланиш.

Фото: ecology.md