Халқаро форум: Таълимга инновацияларни татбиқ этиш

Тана тузилишини ўрганиш, авиация техникаси иши тамойиллари билан танишув ва ҳатто мураккаб таомни тайёрлаш. Эндиликда қозоғистонлик IT-мутахассисларнинг нодир ишланмаси – виртуал ЗД-тренажёр шарофати билан шу ва бошқа профессионал кўникмаларни ўрганиш ёки малака ошириш мумкин. Дунёда ўхшаши бўлмаган ушбу лойиҳа Нур-Султондаги “Таълимга инновацияларни татбиқ этиш” номли халқаро форумда тақдим этилди.  

АЛЕКСАНДР ШАНЬКИН, ЛОЙИҲА МУАЛЛИФИ:

- Бу ишланмалар устида 2012 йилдан бери ишлаймиз, уларни Қозоғистон бўйлаб жорий этдик. Бу – 100 фоиз Қозоғистон маҳсулоти, хориж ва МДҲ мамлакатларига экспорт қиламиз, Россиянинг 8 тача вилояти мазкур ишланмаларни сотиб олган. Москвадаги таълим кўргазмасида мукофот олдик, шунингдек, ишланмаларимиз ўқув муассасалари ва коллежларда, касбий техника техникумларида ўрнатилмоқда, уларни университетлар ҳам сотиб оляпти.

Таъкидлаймиз, форум ишида, шунингдек, Россия, Украина ва Буюк Британиядан ҳам новаторлар иштирок этди. Улар касбий техника коллежлари ва мактаблар раҳбар, педагоглари, қолаверса, республиканинг тегишли муассасалари вакиллари билан учрашувлар ўтказди. Уларга янги таълимий дастурлар, ўқувчиларнинг универсал касб танлаш тизими, баҳолашнинг халқаро стандартларини жорий этиш бўйича эксклюзив лингвистик лойиҳа ва дастурлар таклиф этилди.

АНАР ЕЛЕМЕСОВА, ИНСОН ОМИЛИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ, ТАЪЛИМ ВА ФАН ТАШКИЛОТЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИ РАҲБАРИ:

- Жорий йилда ушбу форумда кенг доирадаги масалалар етарли бўлди, шу боис, майдонча форум сифатида белгиланди, масалалар техник ва касбий таълим соҳасига оид, бу ерда биз иш берувчилар критерийларини татбиқ этишдаги мавжуд муаммоларни, техник ва касбий таълим тизими битирувчилари, янги модулли таълимий дастурлар,  дуал таълим масалаларини кўтаришни истагандик.

Фото: atameken.kz