Пойтахтда маҳаллий ёш олимларнинг инновацион ишланмалари тақдим этилди

Пойтахтда маҳаллий ёш олимларнинг инновацион ишланмалари тақдим этилди

Пойтахтдаги кўргазмада маҳаллий ёш олимларнинг инновацион ишланмалари тақдим этилди. Бу ай-ти, соғлиқни сақлаш, таълим, сўнгги фан ютуқлари соҳасидаги ижтимоий ва бизнес-лойиҳалар. Кўргазмада қатнашиш учун танлаб олинган ноу-хаулардан бири янги авлод ички ёнув двигатели бўлди. Жаҳондаги аналоглари билан қиёслаганда, Қозоғистон маҳсулоти иқтисодий жиҳатдан фойдали, дейди ишланма муаллифлари. Бундан ташқари, модель атроф-муҳит учун мутлақо безиён.

КИРИЛЛ МАРЧЕНКО, ЛОЙИҲА МУАЛЛИФИ:

- Бу двигатель ҳароратдаги фарқлар ҳисобига ишлайди. Фарқ қанча кўп бўлса, айланиш шунча ошади. ФИК ҳатто дизель двигателидан ҳам юқори. Лекин, шу билан бирга, у экологик тоза. Ҳар қандай иссиқлик манбаида ишлайди, кўмирми, нефтми, ёки шунчаки хазонни ёқиш мумкин, қуёш энергияси, тупроқ, нимаики иссиқлик берса, ишлайверади.

ТИМУР ЖУМУРБАЕВ, ҚХА ҚОШИДАГИ РЕСПУБЛИКА «ЖАРАСИМ» ЁШЛАР ТАШКИЛОТИ  РАИСИ:

- Тадбиркорлар ассоциацияси Қозоғистон халқи ассамблеяси қошида тузилган, бугун майдончамизда намойиш этиладиган лойиҳаларни инвесторларимизга, Қозоғистон халқи ассамблеяси аъзоларига топширамиз, улар у ёки бу лойиҳани қўллаб-қувватлаш имкониятини кўриб чиқади.

Фото: assembly.kz