Жилстройсбербанк ҳужжат алмашинувини “булут”га ўтказди

Ҳужжат алмашишни қандай тартибга келтиришни, бизнес-жараённи фаоллаштиришни «Documentolog» дастури ишлаб чиқарувчилари яхши билади.

Мамлакатимиз IT-компанияси 12 йиллик фаолияти давомида ўзи ишлаб чиққан электрон ҳужжат айланмаси тизимини 300 дан ортиқ компания учун ўрнатди. «Қозоғистон уй-жойқурилишбанки» АҚ «Documentolog» дастури асосида 2015 йилдан бери ишлайди. Ўтган давр мобайнида дастурга бош офис ва банкнинг 18 минтақавий филиали уланди.

ЛАЗЗАТ ИБРАГИМОВА, "ЖИЛСТРОЙСБЕРБАНК КАЗАХСТАНА" ҲЖ БОШҚАРУВИ РАИСАСИ:

- Бир неча йилдан буён Жилстройсбербанк барча  банк жараёнларини фаол рақамлаштиришда давом этяпти. Бундан кўзланган мақсад – аввало мижозлар учун қулайлик яратиш. Биз билан иш юритаётганлар имкон қадар кам сарфлаб, уларга кўпроқ хизмат кўрсатилиши зарур.  Бу - корхона ичида бизнес жараёнлар оптималлигига ҳам боғлиқ.

Жараёнларни рақамлаштириш, шунингдек, банк қоғозга, ҳужжат чоп этиш, почта хизматларига сарфни кескин камайтиради, бошқарувга оид қарор қабул қилиш жараёни тезлашади. Охирги вақтларда эса Жилстройсбербанк харажатларни оптималлаштириш учун электрон ҳужжат айланмасини «булут»га ўтказди.

ЛАЗЗАТ ИБРАГИМОВА, "ЖИЛСТРОЙСБЕРБАНК КАЗАХСТАНА" ҲЖ БОШҚАРУВИ РАИСАСИ:

- Бунда замонавий хизматдан фойдаланилди. Хизмат кўрсатилаётган ташкилот капитал харажатларга ортиқча пул сарфламайди, ҳужжат айланмасини ўзидаги серверларда эмас, «Documentolog» тақдим этган “булут”ларда сақлайди. Натижада, техник хизматларга тушаётган оғирлик кескин камайди.

“Булут” технологияларига кўчиш Жилстройсбербанк учун серверлар ва уларга рисоладагидек техник хизмат кўрсатиш харажатларидан қутулиш, «Documentolog» компанияси ёрдамида фойдаланувчиларга кўрсатилаётган банк хизматлари даражаси, сифатини ошириш имконини берди. Бугунги кунда жаҳоннинг ҳар қандай нуқтасида 24/7 тартибида тизимга кириш мумкин. Бу эса банк мижозлари фаолиятида ҳам ижобий акс этяпти.

Фото: digital.report