ШҲТга аъзо давлатлар вакиллари рақамлаштириш соҳасини муҳокама қилди

ШҲТга аъзо давлатлар вакиллари рақамлаштириш соҳасини муҳокама қилди

Марказий Осиё республикалари, шунингдек, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг бошқа аъзолари рақамлаштириш соҳасининг устувор йўналишларини муҳокама қилди. Экспертлар таъкидлашича, бу борада ҳамкорлик қилиш ШҲТ га аъзо ҳар бир давлатнинг глобал рақобатбардошлиги ва инвестицион салоҳиятини юксалтириш учун зарур.

ҚУБАНИЧ ШАТЕМИРОВ, АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА АЛОҚА ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ:

- Мамлакатимиз ШҲТга аъзо давлатлар майдонида рақамли ўзгаришлар соҳасидаги ташаббусларни илгари суришда етакчи поғоналарни эгаллаш учун барча имконият бор. Бугунги кунда ШҲТ доирасида тегишли соҳа талабаларини алмаштириш механизмини йўлга қўйиш режалаштирилган.

Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ҳамкорлик қилиш учун ҳар бир давлатда тегишли инфратузилма яратилиши зарур. Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Россия, Хитой, Ҳиндистон ва Покистон экспертлари бу борадаги тажрибасини баҳам кўрди.

АКМАЛ ОРИФЖОНОВ, АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ТАРАҚҚИЁТИ ВАЗИРЛИГИ ХОДИМИ  /ЎЗБЕКИСТОН/:

- Ўзбекистонда интернет нархини пасайтириш бўйича иш юритиляпти. Йил бошидан буён у 26 фоизга пасайтирилди.

Рақамлаштириш бўйича ҳамкорлик концепцияси жорий йил июнь ойида Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ га аъзо давлатлар раҳбарлари томонидан имзоланган. Эндиликда уни рўёбга чиқариш учун аниқ қадам ташлаш вақти келди.

БАУРЖАН ИМАНДОСОВ, ШҲТ КОТИБИЯТИ РЕФЕРЕНТИ:

- Бир-биримизга таянган ҳолда умумий тараққиётдан умид қила оламиз. Шуни ҳам айтиш керакки, мамлакатлар ягона ахборот майдонини яратиш мазкур гуруҳ фаолиятидаги асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Унда ҳар бир давлат нафақат ривожланишдаги, балки бузғунчи элементларни аниқлаш бартараф этиш, шу жумладан, ижтимоий тармоқлар борасидаги тажрибасини тақдим этиши мумкин.

Таъкидлаш керакки, ахборот хавфсизлиги, электрон ҳукумат ва рақамли инфратузилмалар мамлакатлар томонидан устувор йўналишлар қаторида танлаб олинган.

Фото: politikus.ru