Қозоғистонда инновацион курак ихтиро қилинди

Қозоғистонда инновацион курак ихтиро қилинди

Маҳаллий олимлар йўлаклар, йўлларни муз ва қордан тозаловчи ўзига хос курак ихтиро қилди. Инновациявий ускунанинг дунёда тенги  йўқ, у ўзидан иссиқ буғ чиқаради. Махсус конструкцияси ва ўзига хос тузилиши туфайли одатдаги куракка нисбатан уч баравар кўп қор тозалайди. Унинг ёрдамида 100 квадрат метр жойдаги қорни атиги 20 минутда олиб ташлаш мумкин.  Бундан ташқари, инновацион ускуна ишлатилганида йўл юза қатламига зарар етмайди. Патентланган мазкур ускунага нафақат маҳаллий шаҳар коммунал хўжалиги раҳбарлари, балки хорижий компаниялар ҳам қизиқиб қолди. 

МАДИНА ЖАНИБЕК, ИШЛАНМА МУАЛЛИФИ:

- Бу курак билан қишда ҳам, қишда сепилган қум, туз зарралари қолиб кетадиган баҳорда ҳам, хазонрезги кузда ҳам кўчаларни тозалаш мумкин, умуман, ҳар қандай об-ҳавода ишлатиш мумкин. Бизнинг  буғ генератори – янги ускуна ҳар қандай чиқиндидан қутулишда ёрдам беради.

Фото: news.rambler.ru