МДҲ давлатлари IT соҳасидаги жиноятчиликка қарши биргаликда курашади

МДҲ давлатлари IT соҳасидаги жиноятчиликка қарши биргаликда курашади. Тегишли ҳужжат Парламент Мажлиси депутатлари томонидан тасдиқланди. Эслатамиз, МДҲ давлатлари ҳамкорлиги тўғрисидаги ҳужжат ўтган йил сентябрь ойида Душанбе шаҳрида имзоланган. Унда ҳуқуқни ҳимоялаш органлари ўртасида кибер-хавфсизликка оид маълумот алмашуви кўзда тутилган. Шунингдек, молиявий тузилмалардаги баъзи тўсиқлар олиб ташланади, сўроқ қилиш тартиби ҳам соддалаштирилади. Ташқи ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, бугунги кунгача мазкур шартномани фақат Ўзбекистон ва Беларусь ратификация қилишга улгурган, қолган давлатларда эса ички процедуралар давом этяпти.

МАРАТ ҚЎЖАЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСТПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ:

- Шу кунларда 42 нафар фуқаро интернетдаги реклама ваъдаларига ишониб, пул юбориши оқибатида очилган жиноий иш мавжуд. Бу маблағ, икки юз миллион атрофида Россия Федерациясининг турли шаҳарларида нақд пулга айлантирилган. Шу каби жиноятларга вақтида тўсиқ қўйиш, далиллар тўплаш, айбдор шахсларни жазолаш учун ана шундай шартнома жуда керак.

Фото: wd-x.ru