Қозоғистон ва Хитой рақамли технология соҳасида ҳамкорликни кенгайтириб бормоқда

Сунъий интеллект, блокчейн ва улкан маълумотлар. Қозоғистон ва Хитой рақамли технология соҳасида ҳамкорликни кенгайтириб бормоқда. Мамлакатимиздаги Хитой Халқ Республикаси элчиси Чжан Сяо айтишича, яқин келажакда мазкур йўналиш асосий устувор вазифалардан этиб белгиланган. Таъкидлаш жоизки, Осмоности мамлакати юксак технологияларда дунёда пешқадамлар қаторида ва бу борада ўз тажрибасини баҳам кўришга тайёр.

ЧЖАН СЯО, ҚОЗОҒИСТОНДАГИ ХИТОЙ ХАЛҚ РЕСПУБЛИКАСИ ЭЛЧИСИ:

- Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев телекоммуникациялар, сунъий интеллект, улкан маълумотлар, блокчейн, буюмлар интернети, рақамлаштириш соҳаларида икки томонлама алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдорлигини намойиш қилди. Биргаликда иш юритиш туфайли муносабатлар тобора юксалиб бормоқда ва мисли кўрилмаган даражага чиқди. Хитой учун Қозоғистон – ўта муҳим давлат ва Қозоғистон билан муносабатларни ривожлантириш ҳамиша кун тартибида.

Фото: tengrinews.kz