Қўстанай талабалари 3D-алифбе ишлаб чиқди

Қўстанай талабалари 3D-алифбе ишлаб чиқди

Қўстанай талабалари 3D-алифбе ишлаб чиқди. Янги технология қўшимча реаллик принципи асосида ишлайди. Мобиль илова ёрдамида оддий алифбо ҳаракатланувчи картинага айланади. Бу эса, ўз навбатида, катталарга ҳам, мактабгача ёшдаги болаларга ҳам лотин ёзувини ўйин шаклида ўрганиш имконини яратади. Эшитиш қобилияти ночор одамлар ҳам алифбони кўриб ўргана олади. Кўзи ожизлар учун эса бир неча тилда овоз берилган. Ўзига хос лойиҳани Иляс Азелханов ва Зарина Мирзатаева атиги 10 кун ичида тугатишга муваффақ бўлди.

ИЛЯС АЗЕЛХАНОВ, ЛОЙИҲА МУАЛЛИФИ:

- Бу – прототип. Уни такомиллаштиришда давом этамиз. Биздаги қўшимча реалликни бошқа маҳсулотларга ҳам жорий қилиш ниятидамиз.

Лойиҳа муаллифлари боғча ва мактаблар билан ҳамкорлик қилиш ниятида. Иляс ва Заринанинг айтишича, персонажларнинг ёрқин образлари туфайли алифбони эслаб қолиш анча енгиллашади.

ЗАРИНА МИРЗАТАЕВА, ЛОЙИҲА МУАЛЛИФИ:

- 2020 йилдан бошлаб мактабгача синфлар ва биринчи синф ўқувчилари учун қозоқ тили лотин ёзуви асосида ўқитила бошланади. Биз эса болаларни бу жараёнга тайёрлаш, улар лотин ёзувида китоб ўқиши енгилроқ бўлишига эришишни ният қилдик. Шунинг учун ҳам «УАУ-алифбе»ни яратдик.

Фото: Хабар 24