Қозоғистонда илк геоахборот лабораторияси очилади

Қозоғистонда биринчи геоахборот лабораторияси барпо этилади. Ушбу иншоот НАСА кўмаги билан Астана Хаб технопарки асосида ишга туширилади. Кўргазма майдончаларида маълумотлар базаси юзасидан энг замонавий ишланмалар тақдим этилади. Марказий Осиёда сув-энергетика хавфсизлиги ва аэрокосмик саноат масалаларига бағишланган халқаро конференция давомида шундай маълумот тарқатилди.

МАРАТ БЕКСУЛТАНОВ, АГРОТЕХНОЛОГИК ХАБ РАҲБАРИ:

- Геоахборот лабораториясида фақат қозоғистонлик мутахассислар меҳнат қилади. НАСА мутахассислари фақат экспертиза ўтказади ва таълимий дастурларни юритади, хусусий компаниялар турли хизматларга буюртма бериши мумкин.

Таъкидлаш жоизки, халқаро конференцияда, шунингдек, Қозоғистон ва АҚШ  агротехнология мажмуасини ривожлантиришнинг долзарб масалалари ҳам муҳокама қилинди. Форум ниҳоясида Астана Хаб ва Осиё Хаби ўртасида ўзаро ҳамкорликка оид меморандум имзоланди. Унинг доирасида томонлар қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшма тадқиқотлар ўтказиши режалаштирилган.

Фото: elorda.info