9 хўжаликда аниқ деҳқончилик технологиялари қўлланмоқда

9 хўжаликда аниқ деҳқончилик технологиялари қўлланмоқда

Қозоғистонда селекция хизмати ва қишлоқ хўжалигида янги навлар яратиш иши ривожлантирилади. 2018 йилдан бери агротехника университети олимлари мамлакат хўжаликларида аниқ деҳқончилик тизими адаптацияси устида иш олиб бормоқда. Бу сермашаққат иш, зеро, ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятлари бор. Тадқиқотлар натижаларидан бири сифатида ўсимликлар спектрал кутубхонаси яратилади.     

АҚИЛБЕК КУРИШБАЕВ, С.СЕЙФУЛЛИН НОМИДАГИ ҚОЗОҚ АГРОТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ РЕКТОРИ:

- Биз ҳозирда фойдаланаётган деҳқончиликнинг ҳудудий тизими бу энди кечаги кун. Келажак аниқ деҳқончиликда. Шу боис, табиийки, давлат кўмаги ҳам зарур, энг аввал, бу харажатларга маблағ бериш, фермерларга техникани янгилашда кўмаклашиш керак. Агар бунга эришсак, қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик бир неча марта ошади.

“Аниқ деҳқончилик” номининг ўзиёқ ҳосил етиштиришнинг бу усули рақамли технологиялар билан узвий боғлиқлигини англатади. Комбайн бошқарувидан тортиб қишлоқ хўжалиги ерларини майдалаб ўрганишгача – ҳаммаси компьютерлар, жипиэс-тизим ва учувчисиз самолётлар ёрдамида амалга оширилади. 

ФОРОБИЙ ЕРМЕКОВ, С.СЕЙФУЛЛИН НОМИДАГИ ҚОЗОҚ АГРОТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ ДЕКАНИ:

- Тупроққа ишлов бериш сифати қандай, ўсимлик баландлиги қандай, кўра оламиз, чунки лазер барглар орасидаги тирқиш орқали ергача ўтади. Яъни бу ўсимликлар аҳволини аниқлашда жуда муҳим ахборот. Яъни дунёда мавжуд барча технологияларни максимал даражада уйғунлаштирамиз.  

Ўтган йили Ақмўла, Қўстанай ва Шимолий Қозоғистон вилоятларидаги 9 хўжаликда илк марта аниқ деҳқончилик технологиялари қўлланди. Бундан ташқари, ноу-хау далаларда касаллик ва зараркунандалар пайдо бўлишидан огоҳлантириш имконини беради.

БЕЛГИБАЙ КАНАФИН, ШИМОЛИЙ ҚОЗОҒИСТОН ВИЛОЯТИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТАЖРИБА СТАНЦИЯСИ ДИРЕКТОРИ:

– Июль ойида ҳудудларда ёғин миқдори турлича бўлди. Айрим жойларда, масалан, йиллик меъёрнинг 30 фоизи ёғди. Шунга қарамай, замонавий технологиялар қўлланиши шарофати билан гектаридан 30 центнердан кам бўлмаган ҳосил олмоқчимиз.

Мутахассислар таъкидича, қишлоқ хўжалигидаги янги технологиялар ишлаб чиқариш таннархини сезиларли даражада пасайтириш, самарадорликни ошириш ва маҳсулот сифатини яхшилашга ҳисса қўшади.

Фото: egemen.kz