Қозоғистонда иссиқхона бизнеси жадал ривож топмоқда

Қозоғистонда иссиқхона бизнеси жадал ривож топмоқда

Қозоғистонда иссиқхона бизнеси жадал ривож топмоқда. Бугунги кунда сабзавотлар тобора янги технологиялар кўмагида етиштириляпти. Тез орада шундай объектлардан бири Экибастузда иш бошлайди. Бўлажак иншоот умумий майдони 50 гектарни ташкил қилади. Унинг 10 гектари жорий йилдаёқ фойдаланишга топширилади. Иссиқхона мажмуасида янги навдаги помидорлар ўстирилади. Таъкидлаймиз, истеъмолчилар ўртасида Экибастуз помидорларига талаб юқори. Маҳсулот асосан Россияга, Сибирь вилоятларига экспорт қилинади. Раҳбарлар сўзларига кўра, янги иссиқхона мажмуи Қозоғистон ички бозорини помидор билан бойитишга замин ҳозирлайди. 

ЖАНГЕЛДИ АБИЛҒОЗИН, ПУДРАТЧИЛИК ТАШКИЛОТЛАРИ ТЕХНИК ДИРЕКТОРИ:

- Режага кўра, августнинг илк ўнкунлигида кўчатзорни топширамиз. Бир ойдан сўнг иссиқхонани ҳам, экин экиш мумкин. Иссиқхона голланд технологияси асосида қурилди, лойиҳа Голландияда қилинган, барча жиҳозлар ҳам ўша ердан сотиб олинган. Бу Экибастузда голланд технологиялари асосидаги илк лойиҳа эмас. Супервайзинг ва қурилиш устидан назоратни голландиялик мутахассислар олиб боради.

Айни вақтда Ақтўбеда Исроил технологияси асосидаги “NetHouse” инновацион иссиқхонаси қурилди. У махсус фитоҳимояли тўр қопланган темир қовурғадан иборат. Бу ерда экин экиш ва суғоришнинг оддий иссиқхона усули қўлланади, фақат у исиб кетмайди ва майдан сентябрга қадар сабзавот етиштириш мумкин. Ҳозирда 15 миллион “NetHouse” лойиҳаси ҳосил бермоқда. Ҳар икки кунда бу ерда бир тоннадан кўпроқ бодринг йиғиб олинади.

БЎЛАТ ОТАРБАЕВ, ТАДБИРКОР:

- Тўрнинг хусусиятлари кўп, у ўсимликларни ортиқча қуёш радиацияси, шамолдан ҳимоялайди ва энг муҳими, зараркунанда ҳашаротлардан қўрийди, иссиқхонада ҳаво янгиланиши аъло даражада, шу туфайли ўсимликлар касалланмайди.

Таъкидлаш жоиз, иссиқхона мажмуалари замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Улар истеъмол харажатларини камайтириш, ҳосилдорликни анча ошириш, демакки, бизнес самарадорлигини юксалтиришга хизмат қилади.

Фото: agro-raduga.nethouse.ru