Қўстанай вилоятида уруғларни тозалаш учун янги линия ишга туширилди

Қўстанай вилоятида уруғларни тозалаш учун янги линия ишга туширилди

Қўстанай вилоятида уруғларни тозалаш учун янги линия ишга туширилди. Унинг ёрдамида далаларда буғдой ҳосилдорлигини ошириш имкони туғилади. Европада ишлаб чиқарилган, кўпфункцияли ва тўлиқ автоматлаштирилган ускуна уруғлик буғдойни ҳам, озиқ-овқатга мўлжалланган буғдойни ҳам ҳар жиҳатдан тозалай олади. Бундан ташқари, донни навларга ажратади, калибрлайди ва заруратга кўра дорилайди. Унинг иш самарадорлиги – соатига 10 тонна.

АЛЕКСАНДР СЕМКО, МЕХТОК МУДИРИ:

 - Ҳар бир ўрада, ҳар бир транспортёрда датчиклар қўйилган. Қандайдир хатолик юз бериши билан уни кўрсатиб беради. Аввал бирор жойга чиқинди кириб қолса, машина тўхтаб қолар, биз эса қаерини кўришни билмасдик. Энди эса компьютер экранига қараймиз ва муаммони аниқлаб, тузатамиз.

Минтақадаги фермер хўжаликларининг бирида йилига 20 минг гектар ерда экин экилади. Шундан ярми - буғдой. Ҳосилдорлик гектаридан 20 центнер. Миришкорлар айтишича, бу кўрсаткичга алмашлаб экиш туфайли эришилди. Ишни давом эттириш режалаштирилган. Асосий эътибор янги ускуналарга қаратиляпти. Мутахассислар фикрича, ҳосилдорликни 10-15 фоизга кўтариш имкони мавжуд. 

КАЙРАТ ЎСПАНОВ, ХЎЖАЛИК РАҲБАРИ:

 - Ушбу уруғлик линияси энг йирик, энг ҳосилдор донларни ажратиб олишга замин ҳозирлайди. Натижада, энг яхшиларидан уруғлик сифатида фойдаланиш орқали ҳосилдорлик ошади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тахминига кўра 2019 йилда дон экинлари ҳосили ўтган йилги билан бир хил бўлади. Эслатамиз, 2018 йилда 20 миллион тоннадан зиёд дон ўриб олинган.

Фото: kt.kz