Тоғ-металлургия соҳасида 114 лойиҳа рўёбга чиқади

Тоғ-металлургия соҳасида 114 лойиҳа рўёбга чиқади

Сўнгги 10 йил ичида Қозоғистон тоғ-металлургия секторида саноатлаштириш дастури доирасида 114 та лойиҳа рўёбга чиқмоқда. Улар барчаси тўртинчи саноат инқилоби стандартларига мос келади, дейди экспертлар. Бундан ташқари, рақамлаштириш дастури доирасида тоғ-кон корхоналарида 2025 йилгача жами 1 триллион 700 миллиард тенге сарфланиши мўлжалланган 200 дан ортиқ лойиҳани рўёбга чиқариш режалаштирилган. Улардан олинадиган иқтисодий самара 2 триллион тенгедан ошиши кутиляпти. Шу билан бирга, экспертлар таъкидлашича, тўртинчи саноат инқилоби даврида инсоний захираларга талаб камаймайди. Тажрибали ва юқори малакали мутахассислар ҳамиша ва ҳар ерда зарур.

ЕРНАР САРЖАНОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИННОВАЦИЯВИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВАЗИРЛИГИ САНОАТ ТАРАҚҚИЁТИ БОШҚАРМАСИ РАҲБАРИ:

 - 20 йилдан сўнг нималар бўлишини олдиндан аниқ айта олмаймиз. Аммо рақамлаштириш, роботлаштириш одамлар ўрнини тўлиқ эгаллай олмаслиги аниқ. Шунинг учун ҳам яқин келажакда бундай ишларнинг кўп қисмини одамлар бажаради. Ҳатто ривожланиш даражаси юксак бўлган Австрияда ҳам шу кунгача кончилар отрядлари меҳнат қилади. Улар ҳамон қадимгидек ускуналардан фойдаланади. Демак, кончиларга талаб ҳамиша юксак бўлади, фақат замонавий технологиялар ёрдамида улар иши бирмунча енгиллаштирилади.

Фото: Хабар 24