Қозоғистонда блокчейн технологиялар режага мувофиқ жорий этиляпти

Қозоғистонда блокчейн технологиялар режага мувофиқ жорий этиляпти

Қозоғистонда блокчейн технологиялар режага мувофиқ жорий этиляпти. Экспертлар таъкидлашича, келгуси беш йил мобайнида бундай ёндашиш жаҳон иқтисодиётигагина эмас, бошқа соҳаларга ҳам таъсир кўрсатади. Шу жумладан, давлат тузилмалари ишини такомиллаштириш, вақтни тежашга имкон яратади. Шу билан бирга, блокчейн технологиялар жорий этилишида асосий ютуқ уларнинг амалда ишончлилиги. Шу боис, яқин даврда чегара орқали ўтаётган товарлар, давлат харидлари ва бошқа кўплаб жиҳатларни кузатиб бориш янги технология орқали амалга оширилади.

САНДРА РО:

 - Бу – Қозоғистонга илк ташрифимиз, олдимиздаги вазифа – маҳаллий ҳамкорлар билан алоқаларни ривожлантириш. Биз келажакда ҳам Қозоғистонга келиб туриш ниятидамиз. Ҳамкорлик қилиш, мамлакатда блокчейн экотизими вужудга келишида тадбиркорларга ёрдам беришни истаймиз.

Шуни ҳам айтиш керакки, рақамли ҳимоя тизими болалар боғчалари ва поликлиникаларга электрон навбатлар ташкил қилишда ишлатиляпти. Йирик халқаро компаниялар билан ҳамкорлик эса келажак технологияларидан тўлақонли фойдаланишга замин яратади, дейди экспертлар.

ҚАЙРАТ ҚАЛИЕВ, “АСТАНА” ХАЛҚАРО МОЛИЯ МАРКАЗИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДИРЕКТОРИ:

 - Блокчейн соҳасидаги жуда йирик компания Қозоғистонда, Нур-Султонда офис очишни режалаштиряпти. Бундай компаниялар билан ҳамкорлик блокчейн технологиялар асосида сифатли ва самарали натижаларга элтувчи қарорларга келишга имкон беради. Бу нарса бугунги кунда Қозоғистонни рақамлаштириш вазифасининг бир қисми. 

Таъкидлаш жоиз, Қозоғистонда блокчейн технологияларни тартибга солишга оид қонун лойиҳаси тайёрланмоқда.

Фото: kramola.info