“Рақамли Қозоғистон” дастури лойиҳалари – амалда

“Рақамли Қозоғистон” дастури лойиҳалари – амалда

“Рақамли Қозоғистон” дастури лойиҳалари – амалда. Саноатлаштириш 4.1 элементидан фойдаланиш туфайли 2018 йилда мамлакатимиз йирик саноат объектларида моделли-рақамли фабрикалар барпо этилди. Улар сўнгги IT-  технологиялари намойиш майдончасига айланди. Шу жумладан, еттита фойдали қазилма конида “Интеллектуал кон” ва “Рақамли руда кони” лойиҳалари ҳаётга татбиқ этилди. Бундан ташқари, IT соҳасида учта жадаллаштириш дастури ўтказилди. Натижада 47 стартап саралаб олинди. Мазкур лойиҳа 180 миллион тенгели инвестиция жалб этиш имконини яратади. Айни вақтда “Астана Хаб” базасида саноат ва инновация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ривожига туртки бериш учун ягона портал бунёд этилади. Умуман олганда, жорий йилда 100 дан ортиқ корхонани рақамлаштириш бўйича ишлар фаол давом эттирилади.

ЖЕНИС ҚАСИМБЕК, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САНОАТ ВА ИНФРАТУЗИЛМАВИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВАЗИРИ:

 - 2018 йилда саноатни рақамлаштириш бўйича вазирлик еттита модель фабрикада аудитни якунлади ва уларни рақамлаштиришга оид йўл хариталарини тасдиқлади. Ҳар бир корхонага ўртача 30 та, жами 200 дан ортиқ чора-тадбир қўллаш тавсия қилинди. 2018 йилда икки модель фабрика бу таклифларнинг бир қисмини амалда жорий этишга муваффақ бўлди.

Таъкидлаш жоизки, рақамлаштиришга оид устувор лойиҳалар геология ва ер ости бойликларидан фойдаланишда, транспортда, бошқа соҳаларда рўёбга чиқариляпти. 2018 йилда уларни жорий этишдан келган иқтисодий самара 218 миллиард тенгени ташкил қилди. Экспертлар фикрича, келгуси йилларда бу рақам икки марта ошиши кутиляпти.

Фото: vsluh.ru