2019 йилда Қозоғистонда 80 фоиз хизматлар электрон турда кўрсатилади

2019 йилда Қозоғистонда 80 фоиз хизматлар электрон турда кўрсатилади

Ўтган йили Қозоғистон электрон ҳукумат юқори даражада ривожланган мамлакатлар қаторида 39-поғонани эгаллади. БМТ ўтказган тадқиқотда шундай маълумот берилган. Йил давомида E-Gov портали орқали 30 миллиондан зиёд давлат хизматлари кўрсатилди, рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони эса 8,5 миллион нафардан ошди. Электрон ҳукумат портали кўрсатган хизматлар ичида энг кўпини тиббий хизматлар ташкил қилди. Атиги тўрт ой ичида қозоғистонликлар 70 минг мартадан зиёд мурожаат этган. Давлат кўрсатган 165 хизматдан деярли ярми – лицензиялар, ижозат ҳужжатлари, субсидиялар учун ҳужжатлар бериш фақат электрон шаклда амалга оширилди. Яқин даврда яна 140 сервисни электрон форматга ўтказиш мўлжалланяпти.

ДАУРЕН АБАЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАР ВАЗИРИ:

- Кўрилган  чора-тадбирлар натижасида 2019 йилда хизматларнинг 80 фоизи автоматик шаклда амалга оширилади, 2020 йилга бориб бу кўрсаткич 90 фоизгача ўсади. Йил давомида қоғоз шаклида топшириладиган ҳужжатлар 110 миллион донага камаяди. Бугунги кунда давлат хизматлари кўрсатилишини тушунарли, осон ва фойдали қилиш ҳаракатидамиз.

Мgov тизимини ривожлантириш ҳам муҳим вазифа. Бугунги кунда электрон ҳукумат мобиль иловасида 90 тача турли хизмат ва сервислар бор. Яқин даврда улар сони ортиб боради. Бунинг учун электрон ҳукуматнинг мобиль ва веб версиялари бир-бирига мувофиқлаштириляпти.