Сайтингиз ҳимояга муҳтожми? Ўқувчи шиловнинг кашфиётидан фойдаланинг

Сайтингиз ҳимояга муҳтожми? Ўқувчи шиловнинг кашфиётидан фойдаланинг

Қозоғистонда деярли ҳар куни турли даражадаги кашфиётлар амалга оширилади. Ўқитувчилар, ҳатто ўқувчилар ҳам тадқиқот олиб боради. Қўстанайлик ўн биринчи синф ўқувчиси ҳар қандай интернет захиранинг таҳликаларга бардошлилигини текширувчи дастур ёзди. Бу скрипт Пётр Шиловнинг шахсий иши. “Дастурни узоқдан туриб бошқариш мумкин”, дейди тадқиқотчи. У веб-порталлардаги жиноятчилар қўллаши мумкин бўлган деярли барча дефектларни кўрсатиб беради. Ёш тадқиқотчининг айтишича, рақамлаштириш даврида яхши сайт тузиш билан бирга уни турли тажовузлардан ҳимоялаш ҳам жуда муҳим. Ўз кашфиётини Пётр Шилов яқин келажакда патентлаштириш ниятида.

ПЁТР ШИЛОВ, ДАСТУРЧИ:

- Мен бу скриптни ёзган дастур тилини аввалдан ўрганганман. Шунинг учун ҳам мазкур ишни бошлай олдим.

Алмати вилоятида эса қишлоқ мактаблари ўқитувчилари мактаб дастуридаги китобларни ўқиш учун мобиль илова ишлаб чиқдилар. Ҳозирча бешинчи-ўн биринчи синф ўқувчилари учун дастлабки 30 та бадиий асар рақамланди. Келгусида бўлажак педагоглар барча дарсликларнинг электрон вариантларини яратиб, электрон кутубхона очишмоқчи. Натижада, ўқувчилар оғир портфеллар ташиб юриш заруратидан қутулади. Шунингдек, педагоглар барча ўқув режалари ва методик қўлланмаларни ҳам электрон форматга ўтказиш ниятида.

АРДАҚ ҚИРИҚБАЙ, ШЕЛЕК  ҚИШЛОҒИ МАКТАБИ ДИРЕКТОРИ:

- Биз кўзи ожизлар учун ушбу китобларнинг аудио-вариантини ҳам яратдик. Ўқий олмайдиган, кўзи ожиз ногиронлар барча матнларни тинглаши мумкин бўлади.