Кўп қаватли уйлар рақамлаштирилди

Кўп қаватли уйлар рақамлаштирилди

Кўп қаватли уйларнинг техник ҳолатини алматилик меъморлар рақамли кўринишга келтирди. Улар биноларнинг электрон паспортини яратишди. 10 мингдан ортиқ бино ҳақидаги маълумот рақамлаштирилди. Янги ахборот маълумотлари туфайли квартира кўринишини ўзгартириш тўғрисидаги аризаларга жавоб бериш муддати икки баравар қисқартирилади. Рақамлаштиришдан фойдаланган ҳолда қурилиш учун зарур ҳужжатларни онлайн тартибда, уйдан чиқмаган ҳолда олиш мумкин.

АЛМАСХАН АХМЕДЖАНОВ, АЛМАТИ ШАҲРИ МЕЪМОРЧИЛИК ВА ШАҲАР ҚУРИЛИШИ БОШҚАРМАСИ РАҲБАРИ:

Меъморий-режалаш вазифаларини электрон турда олиш усули ишлаб чиқилди. Яъни фуқаро уйидан чиқмай туриб, ариза бериши мумкин. Бундай аризалар ахборот тизимининг ўзида кўриб чиқилади, объект турган жой харитада кўрсатилади, объектга ёндашган, унинг яқинидаги муҳандислик коммуникацияларини ҳам бемалол кузатиш мумкин.

Мутахассислар замонавий аэро-фотосуратга олиш ёрдамида мегаполисни тўлиқ рақамлаштиришди ва 3D-Бош план барпо этишди. Рақамли харита кўплаб жараёнларни онлайн тартибига ўтказиш имконини берди.

АЛМАСХАН АХМЕДЖАНОВ, АЛМАТИ ШАҲРИ МЕЪМОРЧИЛИК ВА ШАҲАР ҚУРИЛИШИ БОШҚАРМАСИ РАҲБАРИ:

 - Давлат раҳбари тилга олган ислоҳотлар туфайли жуда катта ўзгаришлар юз берди. Юксак самарага эришилди. Барча турдаги ижозат бериш жараёнлари ниҳоятда соддалаштирилди. Авваллари турли ташкилотларга сочилиб кетган қисмлар бугунги кунда ягона серверда тўпланган.

Мутахассислар фикрича, рақамланган харита инвесторларни қизиқтириши аниқ.