Ақтўбеда энг йирик шамол энергияси парки қуриляпти

Ақтўбеда энг йирик шамол энергияси парки қуриляпти

Қозоғистонда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бобида муваффақиятли қадамлар қўйиляпти. Экспертлар фикрича, 2050 йилга бориб мамлакатда ишлаб чиқарилган энергиянинг ярмини муқобил манбалардан олингани ташкил этиши зарур. Ақтўбе вилоятида эса энг йирик шамол энергияси парки қурилиши бошланди. Италия корпорациясининг замонавий энергетикага оид дастлабки лойиҳаси қиймати 33 миллиард тенге. Станция 48 мегаватт энергия ишлаб чиқаради. Қарғали туманига рОтор диаметри 130 метр, минора баландлиги 85 метр бўлган 13 та турбина қурилади. Шамол парки йил охиригача фойдаланишга топширилади.

НУРТУҒАН ЎРАЛБАЕВ, ИНДУСТРИЯ-ИННОВАЦИЯВИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВИЛОЯТ БОШҚАРМАСИ БЎЛИМИ РАҲБАРИ:

- Шамол электростанцияси вилоятни соатига 198 киловатт электр энергияси билан таъминлайди. Бундай лойиҳаларни амалга ошириш Давлат раҳбарининг мактубида тилга олингани каби, мамлакатнинг яшил энергетикага ўтишига, келажак иқтисодиёти, муқобил энергетика сари йўналишига тўғри келади.

Айни вақтда Жамбил вилоятидаги “Бурное Солар – 2” қуёш электр станцияси қуввати икки баравар оширилди. У Марказий Осиёдаги энг йирик қуёш электр станцияси. Бу ерда бугунги кунда жами 100 мегаватт қувват берувчи 377 мингта қуёш батареялари ишлаб турибди. Улардан ҳар бири қуёшли кунда 330 минг киловатт соатгача электр энергияси ишлаб чиқариши мумкин. Қуёш электр станцияси иши тўлиқ автоматлаштирилган ва мутахассисларнинг мунтазам назорати остида.

НУРЛАН КАПЕНОВ, ҚУЁШ  ЭЛЕКТРОСТАНЦИЯСИ БОШ ДИРЕКТОРИ:

- Қуёш электрстанцияси лойиҳасини рўёбга чиқаришда жами 35 миллион АҚШ доллари кўламида бевосита хорижий инвестицияларни жалб этдик. Иккита лойиҳанинг умумий қуввати 100 мегаватт, қиймати 50 миллиард тенге.

Шу кунларда Қозоғистонда 55 та қайта тикланувчи энергия объектлари ишлаб турибди. Яна 52 таси 2020 йилгача фойдаланишга топширилади. Уларнинг умумий қуввати 2 гигаваттни ташкил этади. Бугунги кунда жами қиймати 47 миллиард 800 миллион долларли 145 та инвестициявий лойиҳа рўйхати тузилган. Хорижий сармоядорлар уларга қизиқиш билдиришяпти.