Мудофаа заводи модернизация қилинади

Мудофаа заводи модернизация қилинади

Семейдаги 40 йиллик тарихга эга завод ишлаб чиқариш жараёнларини рақамлаштиради. Мазкур лойиҳа доирасида замонавий асбоб-ускуналар сотиб олиниши мўлжалланган. Натижада, корхона техникани анча замонавий тарзда таъмирлаш имконига эга бўлади. Айни вақтда авваллари корхона маҳсулотида Қозоғистон улуши 40 фоизни ташкил этса, рақамлаштириш туфайли бу кўрсаткич 70 фоизгача кўтарилади, дейди мутахассислар.

ТЛЕУХАН ҚУСАИНОВ, ЗАВОД БОШ ДИРЕКТОРИ ЎРИНБОСАРИ:

 Ҳозирги кунда мазкур инвестициявий лойиҳа устида ишлаяпмиз. Унинг қиймати 2 миллиард тенге. Рақамли технологиялар техниканинг туриб қолиши ҳолларини қисқартиради. Бу эса корхонанинг янада ривожланиши учун кучли туртки бўлади. 

Таъкидлаш ўринлики, завод Марказий Осиёдаги ягона зирҳ-танк техникасини таъмирловчи корхонадир. Ўтган йиллар мобайнида у бир неча марта модернизация қилиниб, кенгайтирилди. Ҳозир эксплуатация хизмати ва ҳарбий техникани мукаммаллаштиришнинг барча турларини амалга оширишга ихтисослашмоқда.

ҚАНАТ КУЗБАЕВ, ТЕХНИК НАЗОРАТ БЎЛИМИ БОШЛИҒИ:

- Биз тузатиш ишларини тўлиғича ўзлаштираяпмиз. Синаб кўришлар, стационар синовлар, юрғизиб синаш, полигон ва ўқ узиш синови. Бу жуда қизиқарли иш. Корхона тобора ривожланиб бораяпти.

Мутахассислар фикрича, рақамлаштириш, шунингдек, зирҳ-танк заводининг экспорт салоҳиятини ҳам оширади. Бугуннинг ўзида Ўзбекистон, Туркманистондан буюртмалар бор.