Алмати кардиожарроҳлари аорта клапани стенози амалиётининг янги усулини ўзлаштирмоқда

Алмати кардиожарроҳлари аорта клапанини сунъийсига алмаштиришнинг янги замонавий усулини ўзлаштирмоқда. Улар иккита амалиёт ўтказишга улгурди. Усулнинг ўзига хослиги шундаки, бунда жарроҳ кўкрак қафасини кесмайди. Эндиликда юраги очиб операция қилиниши мумкин бўлмаган беморлар ҳам тўлақонли даволаниши мумкин. Амалиётдан сўнг бемор атиги икки кун ичида шифохонани тарк этади.

АЛЕКСЕЙ КОЛЕСНИКОВ,  РЕНТГЕН-ЭНДОВАСКУЛЯР ОПЕРАЦИЯ БЛОКИ МУДИРИ:

- Бугун маҳаллий анестезия остида иккита операция ўтказдик. Умумий наркозга эҳтиёж бўлмади. Сон артериясида, периферия даражасида озгина кесилади. Бу ерда периферик қон томири бор. Сўнг клапан қисилган ҳолида стеноз мавжуд бўлган жойга етказилади.

Амалиёт бир ярим соатда тугади. Маҳаллий жарроҳларга Туркиядан келган профессор маслаҳат бериб турди.

ЕРТУҒРУЛ ОКУЯН, ПРОФЕССОР:

- Бу жуда муҳим клапан. У ёпилиб қолган тақдирда кислородга тўйинган қон ҳаракатланишдан тўхтайди: бош мияга ҳам, жигарга ҳам, буйракка ҳам бормайди. Натижада, бу органлар жабрланади. Бундай беморларда тўсатдан вафот этиш хавфи жуда юқори. Ягона нажот йўли амалиёт. Тез кунларда қозоғистонлик ҳамкасбларим бу ишни мустақил бажаришига ишончим комил.

Жорий йилда Кардиология ва ички касалликлар илмий-тадқиқот институти мутахассислари яна 10 та амалиёт ўтказиш ниятида.

 

Фото: freepik.com


×