Қозоғистон Президенти Шимолий иқтисодий ҳамкорлик форумида нутқ сўзлади

Қозоғистон Президенти Шимолий иқтисодий ҳамкорлик форумида нутқ сўзлади

COVID-19дан кейин юз берадиган глобал ўзгаришлар Сеулда, Шимолий иқтисодий ҳамкорлик халқаро форумида муҳокама қилиняпти. Тадбирда Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев видеомурожаат билан қатнашди. Давлат раҳбари фикрича, жаҳон мисли кўрилмаган коронавирус пандемияси билан тўқнашган бугунги кунда сиёсий ирода синергияси ҳамда иқтисодий оқилона иш тутиш алоҳида аҳамиятга эга. У Қозоғистон-Жанубий Корея алоқалари ривожи ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Давлат раҳбари Мун Чжэ Иннинг 2019 йил апрелидаги ташрифи икки томонлама муносабатларда янги саҳифа очганини таъкидлади. Ушбу ташриф мобайнида имзоланган «Янги шабада» дастури Қозоғистон-Корея муносабатлари ҳар томонлама – иқтисодиёт, савдо ва маданий йўналишларда фаоллашувига  йўналтирилганлигига урғу берди. Бу борада Қосим-Жўмарт Тўқаев «Астана» халқаро молия маркази аҳамияти ва салоҳиятига алоҳида тўхталди.

ҚОСИМ-ЖЎМАРТ ТЎҚАЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ:

- Қозоғистон иқтисодиётига киритилаётган корейс инвестициялари 7 миллиард доллардан ошди. Глобал беқарорликка қарамай, икки томонлама товар айланмаси барқарор ўсиб бормоқда. Шуни айтиш керак, бугунги кунда беш давлатдан иборат Марказий Осиё ялпи ички маҳсулотининг 70 фоизи Қозоғистон ҳиссасига тўғри келади. Корея етакчи инвесторлар ўнлигига киради. Шу билан бирга, ўзаро фойдали ҳамкорликни кенгайтириш бобида шу кунгача ишлатилмай келаётган улкан салоҳият мавжуд. Шунинг учун мен Янги иқтисодий курс ташаббуси билан чиқдим. У тузилмавий ислоҳотлар билан бирга янада ҳаракатчан ва кучли давлатчилик яратишга қаратилган. Қозоғистон корейс инвесторларига  махсус енгилликларни таклиф қилиши мумкин, солиқ, божхона преференциялари, қисман кафолатлар ҳамда экспортни қўллаб-қувватлаш механизмлари мавжуд.

 

Фото: akorda.kz


×