Қозоғистонда коронавирус юқиш ҳоллари кескин кўпайди

Қозоғистонда коронавирус юқиш ҳоллари кескин кўпайди

Қозоғистонда коронавирус билан касалланиш ҳоллари кўпайиб боряпти. Ўтган кеча-кундузда яна 268 одамда COVID-19 хасталиги аниқланди, бу эса 27 октябрдагидан икки марта кўп. Инфекция тарқалиши бўйича Шарқий Қозоғистон вилояти  пешқадам – бу ерда 100 дан ортиқ одамда касаллик аниқланган. Пандемия бошланганидан буён мамлакатда 111 мингдан зиёд КВИ ҳолати аниқланган.

Қозоғистон бўйича касаллик юқтириш ҳолати 111 минг 100 нафарга етди, шундан:

Алмати ш. - 14693(+12),

Нур-Султон ш. - 14510(+33),

Атирау вилояти - 11270(+4),

Қарағанди вилояти - 10532(+10),

Шарқий Қозоғистон вилояти  - 9360 (+139),

Ғарбий Қозоғистон вилояти  - 6992(+9),

Чимкент ш. - 5231(+2),

Алмати вилояти - 5112(+5),

Шимолий Қозоғистон вилояти  - 4400(+13),

Павлодар вилояти - 4196(+12),

Жамбил вилояти - 4180(+3),

Ақмўла вилояти - 3664(+10),

Қўстанай вилояти - 3608(+7),

Туркистон вилояти - 3409(+1),

Манғистау вилояти - 3391(+0),

Ақтўбе вилояти - 3293(+2),

Қизил Ўрда вилояти - 3259(+6).

Шу билан бирга, мамлакатда COVID-19 белгилари мавжуд зотилжам касаллиги билан хасталанганлар сони ортмоқда. Ўтган кеча-кундузда 174 янги ҳолат аниқланган.

Хавфли касалликни енгиб ўтган қозоғистонликлар сони ҳам ошмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, сўнгги 24 соат ичида 176 одам КВИдан фориғ бўлди. Пандемия бошланганидан буён касалликдан фориғ бўлганлар сони 106 минг 59 нафарга етди.

 

 

Нур-Султон ш. - 34,

Алмати ш. - 15,

Чимкент ш. - 23,

Ақмўла вилояти - 26,

Ақтўбе вилояти - 5,

Атирау вилояти - 4,

Шарқий Қозоғистон вилояти - 13,

Ғарбий Қозоғистон вилояти - 17,

Қарағанди вилояти - 21,

Қўстанай вилояти - 7,

Павлодар вилояти - 5,

Шимолий Қозоғистон вилояти - 6.


×