105 минг 766 қозоғистонлик COVID-19 ни енгди

105 минг 766 қозоғистонлик COVID-19 ни енгди

Ўтган кеча-кундузда яна 91 одам коронавирус дардидан қутулди. COVID-19 ни ортда қолдирганларнинг умумий сони 105 минг 766 нафарга етди. Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган расмий маълумотга кўра, сўнгги 24 соатда яна 142 беморда вирус аниқланган. Мамлакатда КВИ ташхиси тасдиқланганларнинг умумий сони 110 минг 684 нафарга етди.

Минтақаларда эпидемиологик вазият қуйидагича:

Нур-Султон ш. - 14453 (+20)

Алмати ш. - 14672 (+10)

Чимкент ш. - 5226 (+1)

Ақмўла вилояти - 3646 (+12)

Ақтўбе вилояти - 3287 (+2)

Алмати вилояти - 5094 (+5)

Атирау вилояти - 11262 (+5)

Шарқий Қозоғистон вилояти - 9197 (+30)

Жамбил вилояти - 4175 (+3)

Ғарбий Қозоғистон вилояти - 6975 (+9)

Қарағанди вилояти - 10510 (+10)

Қўстанай вилояти - 3594 (+7)

Қизил Ўрда вилояти - 3252

Мангистау вилояти - 3388 (+3)

Павлодар вилояти - 4170 (+14)

Шимолий  Қозоғистон вилояти - 4375 (+11)

Туркистон вилояти – 3408

Бундан ташқари, ўтган сутка давомида 10 нафар одамда коронавирус инфекцияси аломатлари мавжуд зотилжам аниқланган, бир киши вафот этган,  17 одам тузалиб чиқди.

Жами 1 августдан бери: хасталанганлар – 36 минг 931 та, вафот этганлар - 395 киши, тузалиб чиққанлар – 28 минг 548 нафар.

 

Фото: 24.kz 


×