Гамма-камера хатосиз ташхис қўйиш имкониятини беради

Кардиология ва ички касалликлар илмий-тадқиқот институтида янги, ўзига хос ускуна – гамма-камера фойдаланишга топширилди. Унинг ёрдамида юракнинг қайси қисмида қон таъминоти яхши, қайси қисмида ночорлигини кўриш мумкин. Гамма-камера нурланишни аниқлайди ва тасвирни компьютерга узатади. Бу эса аниқ ташҳис қўйиш ва даволаш усулини белгилаш учун етарли. 61 ёшли Николай Солохитдинов шу жиҳоз ёрдамида текшиФото: livemd.ruрувдан ўтказилди. Натижада, таҳлиллар ва қўшимча тадқиқотлар талаб қилинмади.

НИКОЛАЙ СОЛОХИТДИНОВ, БЕМОР:

-Текширув икки-уч дақиқа эмас, анча узоқ давом этди. Аппарат остида ўзимни яхши ҳис қилдим, ҳаммаси жойида. Ҳеч бир ноқулайлик сезмадим.

Тадқиқот натижасига кўра, Николай учун шунтлаш ўтказиш зарурлиги аниқланди. Бу амалиёт туфайли юрак артерияларига қон келиши тикланади.

ҚАЙРАТ МУРЗАЛИН, ФУНКЦИОНАЛ УЛЬТРАТОВУШ ВА НУР ДИАГНОСТИКАСИ БЎЛИМИ МУДИРИ:

- Ушбу усул бугунги кунда ишемия даражасини аниқ кўрсатиб берувчи ягона йўл ҳисобланади. Миокард функциясида ўзгаришлар мавжуд бўлган, амалиёт ўтказиш режалаштирилган, даволашни дори-дармон ёки жарроҳлик йўли билан  амалга ошириш аниқланиши зарур бўлганларнинг ҳар бири - бизнинг беморлар. Бу муҳим нарса.

Жараён мураккаб эмас. Бемор танасига махсус препарат киритилади. У қон орқали юракка етиб боради. Гамма-камера уни рангли 3D сурат шаклида кўради ва тасвир мониторга узатилади,  врач рангланиш даражасига қараб, миокард касаллиги даражасини аниқлайди. Янги усул даволаш сифатини оширади.


×