Юрак аритмияси 3 соатда даво топади

Алматида юрак ритмидаги мураккаб нуқсонларни бартараф этувчи иккита амалиёт энг янги инновацион технологиялар ёрдамида амалга оширилди. Кардиология ва ички касалликлар илмий тадқиқот институти олимлари бу ишни амалга оширди. Тўқималарни кесмасдан, фақат катетердан фойдаланилгани сабаб, асоратлар келиб чиқиш эҳтимоли кескин камайди. Бу катетер оддий эмас, юракнинг уч ўлчамли харитасини кўрсатади ва патологик импульсларни блоклайди. Илмий тилда бу аблация дейилади.

РОИН РЕКВАВА, КАРДИОЛОГИЯ ВА ИЧКИ КАСАЛЛИКЛАР ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ АРИТМОЛОГИЯ БЎЛИМИ РАҲБАРИ:

- Аслини олганда, бундай бошқарув мураккаб эмас. Мазкур катетердаги микрочиплар кўринмаса ҳам ишлаб турибди. Улар биз учун зарур осциляцияларни чизади, экранга чиқариб беради. Натижада, самарали ишлаш, зарур жойларга таъсир кўрсатиш имкони яратилади.

Амалиёт  резидентлар ва  ёш врачлар учун мастер-класс бўлди. Улар мазкур операция учун янги приборлардан фойдаланишни ўрганди.

ГУЛНАЗ ДУСЕКЕЕВА, РЕЗИДЕНТ:

- Юрак ритмлари бузилишини даволашда самарадорликдан кўра хавфсизлик кўпроқ муҳим. Янги технологиялар туфайли аритмия ўчоғини аниқ локаллаштирамиз, юракнинг соғлом тўқималарига таъсир қилмаган ҳолда бемор тўқимани олиб ташлаймиз.

Иш принципи оддий. Аблацион катетер диагностика микроэлектродлари билан жиҳозланган. Юракдаги муаммоли жойлар ҳақидаги тўлиқ маълумотни хирург қаршисидаги мониторга узатади. Бу эса амалиётдан кейин асоратлар қолишининг олдини олади.

 

Фото: almaty.tv


×