Коронавирусга қарши ишлатиладиган дори-дармонларнинг деярли ярми Қозоғистонда ишлаб чиқарилмоқда

Коронавирусга қарши ишлатиладиган дори-дармонларнинг 48 фоизи Қозоғистонда ишлаб чиқарилмоқда. Ҳукумат йиғилишида Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой шундай маълумот берди. Унинг айтишича, мамлакат ишлаб чиқарувчилари билан тузилган узоқ муддатли шартномалар туфайли маҳаллий корхоналар фаоллашди.

АЛЕКСЕЙ ЦОЙ, СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИ:

- 2009 йилдан 2020 йилгача Ягона дистрибьютор хариди доирасида 5 минг 42 турдаги дори-дармон ва тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқариш хусусида 88 та узоқ муддатли шартнома тузилди. Сўнгги 10 йил давомида 312,4 миллиард тенге қийматга эга маҳсулот олинган. Шундан 30 фоизини Ягона дистрибьютор маҳаллий товар ишлаб чиқарувчилардан олган. COVID-19 га қарши дори-дармонларнинг 48 фоизи мамлакат ичида ишлаб чиқарилади.

Соғлиқни сақлаш вазири айни вақтда коронавирус инфекциясининг иккинчи тўлқинига қарши тайёргарлик ишлари хусусида ҳам маълумот берди. Алексей Цой айтишича, республика омборларида икки ойлик дори-дармон захираси яратилган. COVID-19ни даволашда ишлатиладиган 44 номдаги тақчил дори воситалари учун 8,2 миллиард тенге ажратилган. Бу - 60 минг беморни бир ой даволаш учун етади.

АЛЕКСЕЙ ЦОЙ, СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИ:

- Омборларда камайтирилмайдиган дори-дармон захиралари яратилган. 15 октябрга келиб, 5,92 миллиард тенге қийматга эга 37 турдаги дори воситалари сотиб олинди.

 

Фото: coronavirus2020.kz


×