105 мингдан зиёд қозоғистонлик COVID-19дан соғайди

105 мингдан зиёд қозоғистонлик COVID-19дан соғайди

Қозоғистонда ўтган кеча-кундузда яна 29 киши коронавирусдан соғайди. COVID-19 ни енга олганлар сони шу билан 105 минг 30 нафарга етди. Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган расмий маълумотга кўра, сўнгги 24 соат ичида яна 102 минг нафар юртдошимиз вирус юқтирган. Жами бўлиб, 109 минг 508 нафар қозоғистонликда КВИ ташхиси тасдиқланган.

Ҳудудлар кесимида эпидемиологик вазият қуйидагича:

Нур-Султон ш. - 14296 (+17)

Алмати ш. - 14527 (+10)

Чимкент ш. - 5213 (+2)

Ақмўла вилояти - 3567 (+5)

Ақтўбе вилояти - 3269 (+1)

Алмати вилояти - 5024 (+4)

Атирау вилояти - 11199 (+8)

Шарқий Қозоғистон вилояти - 9012 (+15)

Жамбил вилояти - 4153

Ғарбий Қозоғистон вилояти - 6919 (+6)

Қарағанди вилояти - 10400 (+9)

Қўстанай вилояти - 3547 (+4)

Қизил Ўрда вилояти - 3248

Манғистау вилояти - 3372 (+1)

Павлодар вилояти - 4062 (+11)

Шимолий Қозоғистон вилояти - 4301 (+9)

Туркистон вилояти – 3399.

Бундан ташқари, ўтган кеча-кундузда яна 51 та коронавирус инфекцияси аломатларига эга бўлган зотилжам ҳолати аниқланган, бир киши вафот этган, 16 киши бу дарддан тузилган. Жами бўлиб, 1 августдан бери зарарланганлар сони – 35 минг 965 та, вафот этганлар сони - 382 та, соғайганлар сони – 28 минг 223 нафарни кўрсатмоқда. 

 

Фото: liter.kz


×